15.04.2024 16:52

Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза тартибини жорий этди

Тожикистон Туркиянинг республика фуқаролари учун визасиз сафарларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорига жавоб қайтарди.

Тожикистон ТИВ мазкур қадам "ўзаро муносабатлар тамойили" асосида ташланганини таъкидлади. 

Душанбе 20 апрелдан Туркия билан виза режимига ўтишни танлади. Шу куни Туркия томони Тожикистон билан визасиз режимни бекор қилишни белгиланди. 

Шундай қилиб, Тожикистон ва Туркияга ташриф буюриш учун ушбу давлат фуқаролари келаси душанбадан бошлаб виза олиш учун тегишли дипломатик ваколатхонага мурожаат қилишлари керак бўлади. 

Тожикистон ва Туркия ўртасидаги визасиз режим тўрт йил давомида амалда бўлди. Ҳар икки давлат  фуқаролари 90 кун давомида визасиз чет давлатда қолишлари мумкин эди. 

Анқара Тожикистон билан виза режимини тиклаш тўғрисидаги қарорини Москва яқинидаги "Кроcус Cити Холл" концерт залида содир бўлган қўпорувчилик ҳаракатидан сўнг эълон қилди. Тергов маълумотларига кўра, ҳужумни содир этганлар Тожикистон фуқаролари бўлган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.