04.06.2025 14:05
105
Тошкентда 19 ёшли йигит қимор туфайли ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда
Олдинроқ ижтимоий тармоқларда онлайн қиморда катта миқдорда пул ютқазиб, ўзини дарахтга осиб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди.
"Қалампир.уз"нинг бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга таяниб ёзишича, ҳолат пойтахтнинг Яшнобод туманида юз берган. Терговга қадар текшириш ҳужжатларига кўра, жорий йилнинг 31 май куни тумандаги М.Риёзий маҳалласи Истиқлол кўчасидаги дарахтдан 2006 йилда туғилган, Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи Ф.Ў. исмли йигитнинг арқонга осилган жасади топилган.
Ҳодиса жойи тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган ва суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.