13.11.2024 09:32
84

Сирдарё вилояти Мисрга маҳсулот экспортини оширади

Сирдарё вилояти ҳокимлиги вакиллари ва Мисрнинг Bell Energy компанияси директорлар кенгаши раиси Хайсам Ҳусайн учрашувида вилоятдан Мисрга маҳсулот экспортини ошириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради «Дунё» ахборот агентлиги.

Инвесторга ҳудуднинг сармоявий ва экспорт салоҳияти, имкониятлари ҳақида сўзлаб берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Миср Самарқанд вилоятида сув хўжалиги соҳасида лойиҳаларни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида, мисрлик тадбиркор республиканинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларда пудратчи ва инвестор сифатида иштирок этиш истагини билдирган.

Томонлар энергетика, сув ва қишлоқ хўжалиги, геология, фармацевтика, савдо, заргарлик, асаларичилик ва бошқа соҳаларда мумкин бўлган ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилган.

"Бу ҳудудда етиштирилган маҳсулотларни Мисрга экспорт қилиш ҳажмини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, буғдой ва ун, мева-сабзавот, дуккакли экинлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.