25.09.2025 14:21
201
Сингапурдаги электрон сигареталар тақиқи ортидан ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
1 сентябрдан Сингапурда электрон сигареталар (вейплар)га қарши қатъий чоралар кучга кирди. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси ватандошларга огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, тақиқ, айниқса, K-pods туридаги ва таркибида этомидат мавжуд бўлган вейпларга қарши қаратилган.
Эндиликда Сингапурда вейплар ва шунга ўхшаш қурилмаларни олиб кириш, сотиш, сақлаш ва фойдаланиш мутлақо тақиқланади. Сақлаш ёки чекканлик учун 2000 сингапур доллари (1550 АҚШ долларидан кўпроқ)гача жарима мавжуд. Сотиш ёки олиб кирганлик учун — 10 000 сингапур доллари (7700 АҚШ доллари)гача жарима ёки 6 ойгача қамоқ (такрорий ҳолларда — 20 000 сингапур долларигача ёки 12 ойгача қамоқ) жазоси қўлланилади.
Такрорий ҳолларда мажбурий реабилитация ва кейинчалик жиноий жавобгарликка тортилиш мумкин, деб қўшимча қилинади хабарда.