06.10.2025 07:08
29
Шавкат Мирзиёев ТДТ саммитида иштирок этиш учун Озарбайжонга боради
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 6–7 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Давлат раҳбари ташриф доирасида Габала шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)нинг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Ўзбекистон делегацияси саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши, жумладан, Озарбайжон, Туркия ва бошқа қардош мамлакатлар етакчилари билан мулоқотлар олиб бориши кутилмоқда. Суҳбатлар чоғида инновация, таълим, туризм, “яшил энергетика”, озиқ-овқат хавфсизлиги ва транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳаларидаги қўшма лойиҳалар муҳокама этилади.
Маълумот учун, Туркий давлатлар ташкилоти 2009 йилда таъсис этилган бўлиб, ҳозирда у туркий дунё мамлакатларини иқтисодий ва маданий жиҳатдан бирлаштиришга қаратилган муҳим минтақавий платформага айланган.