25.03.2025 16:25
Шавкат Мирзиёев ифторлик тадбирида иштирок этади
Бугун, 25 март куни президент Шавкат Мирзиёев ифторлик тадбирида иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, барча ҳудудларда ёзиладиган ифторлик дастурхонларига нуронийлар, меҳнат фахрийлари, уламолар ва зиёлилар, турли дин ва конфессиялар вакиллари, ногиронлиги бор ва эҳтиёжманд ўзбекистонликлар, жами 60 минг нафарга яқин киши таклиф қилинган.
Бундан роппа роса бир йил олдин президент Наманганда нуронийлар билан ифторлик қилган эди.