11.11.2024 07:37

Шавкат Мирзиёев Ғазо ва Ливандаги вазиятга бағишланган саммитда қатнашади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ғазо ва Ливандаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда Яқин Шарқдаги можарога ечим топишга бағишланган Араб-ислом саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига учиб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан президент 11 ноябрь куни Ғазо ва Ливандаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топиш чораларини ишлаб чиқишга бағишланган навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади.

12−13 ноябрь кунлари Ўзбекистон етакчиси Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига кўра БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) тадбирларида қатнашади.

Ўзбекистон президентининг мазкур саммитларда нутқ сўзлаши, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.