24.03.2025 16:02
191

Саудияда қамоққа олинган 19 нафар ўзбекистонлик ортга қайтарилди

Жорий йилнинг 12-14 март кунлари 19 нафар ўзбекистонликлар, жумладан Саудия Арабистони ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан илгари ҳибсга олинган аёллар ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Саудия Арабистонининг ваколатли органлари билан олиб борилган музокаралар натижасида барча ҳибсга олинганлар ўз оиласи бағрига қайтишга муваффақ бўлган.

Гап шундаки, ватандошлар Саудия Арабистонига туристик визалар билан келган, бироқ зарур рухсатномаларни олмасдан ишга жойлашиш мақсадида мамлакатда қолган. Ҳибсга олинганлар орасида 20 ёшга тўлмаганлар ҳам бор. Улардан баъзилари қариндошларига хабар бермасдан саёҳатга чиққани оилаларда ташвиш ва фаол қидирувга сабаб бўлган, дейилади хабарда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.