09.02.2024 09:15

Россия Қрим масжидларини пропаганда марказларига айлантирмоқчи

QIRIM.News хабарига кўра, 2024 йил 4 январь куни Россия томонидан босиб олинган Қрим парламенти спикери Владимир Константинов ва Қримнинг Кремль назорати остидаги муфтийси Эмирали Аблаев ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Олинган маълумотларга кўра, томонлар қрим-татарларни Россия армияси сафларига жалб қилиш чораларини кўришни муҳокама қилган.

Учрашув якунлари бўйича томонлар қуйидаги масалалар бўйича келишиб олдилар:

▪ Қримдаги масжидларда ҳар жума куни Қрим татарларини Россия армиясида шартнома асосида хизмат қилишга ундаш учун тарғибот кампанияларини ўтказиш;

▪ Россия ташвиқоти оммавий ахборот воситалари ва Телеграм каналларида қрим татарларининг катта қисми Россия томонида жанговар ҳаракатларда қатнашишга тайёр деган фикрни тарқатиш учун контент яратиш;

▪ Қримдаги масжидларда Россия армиясида шартнома бўйича ҳарбий хизматни тарғиб қилувчи Қрим-татар тилида махсус тайёрланган рисолаларни тарқатиш бўйича мунтазам чора-тадбирларни жорий этиш (рисолаларда Россия армиясидаги шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар 250 минг рубль миқдорида маош олишлари қайд этилган).

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.