Путин ва ас-Сисий Мисрда АЭС тўртинчи блоки қурилишини бошлаб берди
Россия президенти Владимир Путин ва унинг мисрлик ҳамкасби Абдулфаттоҳ ас-Сисий Мисрдаги илк АЭСнинг тўртинчи энергоблоки қурилишини бошлаб берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Россиянинг “Росатом” давлат корпорацияси томонидан РФ тақдим этган кредит ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳа бир вақтнинг ўзида барча тўртта атом энергетика блокини қуришни назарда тутади.
“Ад Дабаа”
станцияси Ўрта денгиз соҳилидаги Матруҳ минтақасида жойлашган бўлиб, биринчи энергоблок
қурилиши 2022 йилнинг июли, иккинчиси – ноябрида, учинчиси эса 2023 май ойида
бошланган.
Мисрда АЭС қурилиши тарихи
1981
йилда Миср раҳбарияти Франция билан атом энергеатом электр станциясини қуришни
назарда тутувчи шартнома имзолаган эди. Уни қуриш зарурати Мисрда энергия
ресурсларининг тақчиллиги билан боғлиқ эди - табиий газ ва нефтнинг етишмаслиги
ўша пайтда аҳолиси 45 миллионни (ҳозир – 110,5 миллион) ташкил этувчи мамлакат
учун жиддий муаммо эди. Франциянинг “Фраматом” компанияси (ҳозирги “Арева”) тегишли
изланишларни ўтказиб, Ўрта денгиз соҳилида жойлашган Матруҳ провинцияси Эд-Даба
шаҳри (Қоҳирадан 300 км шимоли-ғарбда) бўлажак станция учун танланди. Бироқ бу
лойиҳа амалга оширилмади.
2007
йилда Миср АЭС қуриш ғоясига қайтди. Лойиҳада АҚШ, Франция, Япония, Жанубий
Корея ва Хитой компаниялари, шунингдек, Россиянинг «Росатом» давлат
корпорацияси иштирок этиш истагини билдирди. Халқаро тендерга дастлаб техник
қийинчиликлар, кейин эса 2011 йилда Мисрда бошланган инқилоб ва ундан кейинги
сиёсий беқарорлик тўсқинлик қилди.
Россия билан ҳамкорлик
2014
йилда Абдул Фаттоҳ ас-Сисий ҳокимиятга келганидан кейин лойиҳага қайтишга қарор
қилинди. Россия президенти Владимир Путиннинг 2015 йил февраль ойида Қоҳирага
ташрифи чоғида томонлар АЭС қуриш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.