16.04.2025 21:17
76

Қўшни давлатлар ҳамкорликда янги телеканал очмоқчи

Остона шаҳрида бўлиб ўтган II Марказий Осиё медиафорумида Қозоғистон маданият ва ахборот вазири Аида Балаева минтақа давлатлари томонидан ягона телеканални йўлга қўйиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар берди.


Вазирнинг таъкидлашича, Марказий Осиё мамлакатлари бой тарихий мерос ва маданий қадриятларини биргаликда оммалаштириш йўлида ахборот соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда.


“Ҳозирда Марказий Осиё давлатлари умумий телеканал ва минтақавий медиа-платформа ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ташаббус минтақавий ахборот ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган”, деди Аида Балаева.


Лойиҳага кўра, контент алмашиш, тренинглар, факе хабарларга қарши курашиш ва ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш режалаштирилган. Аида Балаева Марказий Осиёнинг бошқа давлатларини ҳам ушбу ташаббусга қўшилишга чақирди.



Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.