23.06.2024 11:24
1767

Қозоғистонлик сайёҳлар Грециядаги ўрмонни ёқиб юборишди

Юнон оролларидан бирига дам олгани борган 17 нафар қозоғистонлик сайёҳ тасодифан ўрмонга ўт қўйиб юборишди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Қайд этилишича, 21 июнь куни кечқурун дам олувчилар ижарага олган яхтасидан қирғоқ бўйлаб салют ота бошлаган. Бунинг оқибатида қарағай ўрмонида ёнғин чиққан. 
"Улар нима қилиб қўйганини англаб етгач, ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилган ва уддалай олмагач ўт ўчириш хизматига қўнғироқ қилиб, жуфтакни ростлашган", деган орол мэри Георгиос Коукоудакис.
Ёнғинни ўчиришга 3 та ўт ўчириш машинаси ва вертолёт жалб қилинган. Айни пайтда полиция ҳодиса учун жавобгар 13 кишини қўлга олган. Уларга нисбатан қандай айблов қўйилаётгани очиқланмаган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.