11.06.2025 09:35
202

Қозоғистон ҳукумати ҳам ниқобни тақиқлаш арафасида

Қозоғистон Сенати фуқароларнинг диний эркинлигига бевосита таъсир қилувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Унга кўра, жамоат жойларида юзни тўлиқ ёпувчи кийимлар, жумладан, аёлларнинг юзига ниқоб тақиши тақиқланиши мумкин.

Гап шундаки, "Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун 28 май куни Қозоғистон Мажлиси томонидан қабул қилинган. Энди у Сенатга юборилди ва яқин кунларда кўриб чиқилиши кутилмоқда. 

Бу билан Қозоғистон ҳам қўшниларидан намуна олмоқда: Қирғизистонда ниқоб тақиқи 2024 йил февралидан кучга кирган, жарима тахминан 230 доллар. Ўзбекистонда 2023 йилдан бери амалда, жарималар 250–380 доллар атрофида. Тожикистон эса аллақачон ниқобни ўзининг "миллий қадриятларига зид" деб эълон қилган эди.

Танқидчиларга кўра, ушбу қонуннинг ҳеч қандай "хавфсизлик чоралари"га алоқаси йўқ, балки инсон ҳуқуқларини бузувчи ташаббусдир. Кўплаб мусулмон аёллар учун ниқоб тақиш – имон ва эътиқоднинг шахсий ифодаси ҳисобланади. Тақиқ уларнинг жамоат жойларида ўз диний бурчини адо этишини чеклайди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.