Қозоғистон “Толибон”ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаради
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Айбек Смадияров «Толибон» ҳаракати (қатор мамлакатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган) мамлакатда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилишини маълум қилди. Бу ҳақда у “Казинформ” давлат агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон тақиқланган террорчилик
ташкилотлари миллий рўйхатини янгилаш мақсадида мунтазам равишда кўриб чиқади
ва ушбу жараён
доирасида «Толибон»ни ундан чиқариб ташлашга қарор қилинган.
“БМТ Хавфсизлик Кенгашининг мажбурий резолюцияларига кўра, “Толибон” ҳаракати БМТ Хавфсизлик Кенгаши
томонидан террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилмаган”, — деди у.
Смадияровнинг таъкидлашича, сиёсий алоқаларга келсак, Қозоғистон Хавфсизлик Кенгаши ва БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган қарор ва резолюцияларга “қатъий амал қилади”.