Қирғизистон жанубида тўғон бузилиши сабабли аҳоли эвакуация қилинмоқда
Қирғизистоннинг жанубий вилоятлари маъмуриятлари селга қарши тўғон бузилиши сабабли маҳаллий аҳолини зудлик билан эвакуация қилмоқда, дейилади республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
Вазирлик маълумотларига
кўра, сўнгги 72 соат ичида Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятларида содир бўлган
сел оқимлари сони 30 тага етган. Сув сатҳининг кўтарилиши туфайли селга қарши
тўғон бузилган.
Сов
тошқини зонасида юзлаб турар-жой бинолари мавжуд. Бунгача Ўш вилоятида кучли сел
туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди. Камида бир киши ҳалок бўлди.
Шу кунларда дунёнинг турли мамлакатларида, жумладан Форс
кўрфази мамлакатларида сув тошқини кузатилмоқда. Уммонда кучли ёмғир сабаб
бўлган сув тошқинлари ўнлаб одамлар, жумладан, болалар ҳалок бўлди.