05.09.2024 14:32

Қирғизистон фуқароларига Россияга бормай туришни тавсия қилди

Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонаси мамлакат фуқароларига вақтинча Россияга саёҳат қилишдан тийилиб туришни тавсия қилди, деб ёзади “РИА Новости”.

“Россия ҳудудида жорий қилинган қўшимча хавфсизлик чоралари ва чет эл фуқароларининг Давлат чегараси орқали ўтиши устидан назорат кучайтирилган режим давом этаётгани муносабати билан Қирғизистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси Қирғизистон фуқароларига Россия Федерациясига кириш учун узрли сабаблари бўлмаган фуқароларга юқоридаги чоралар бекор қилинмагунча унинг ҳудудига саёҳат қилишдан вақтинча тийилишни тавсия қилади”, — дейилади хабарда.

Ўз навбатида, аввалроқ Қирғизистон ЕОИИ мамлакатлари фуқароларининг республика ҳудудида бўлиш қоидаларини ўзгартиргани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, Қирғизистонда ишлаш, ўқиш ёки тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий мақсадларда келган Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон, Беларус, Грузия, Озарбайжон ва Молдова фуқаролари 60 кундан ортиқ бўлган муддатга яшаш учун рўйхатдан ўтишлари керак бўлади. Авваллари бу муддат 180 кунни ташкил этар эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.