11.07.2025 14:58
42
Қимор ўйинларидаги қонунбузарлик учун жарима миқдори белгиланди
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) интернетда қимор ўйинлари, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиларига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Мазкур чоралар Ўзбекистон резидентларига шу каби ноқонуний хизматларни тақдим этаётган хорижий юридик шахсларга ҳам тааллуқли. Буйруқ 9 октябрдан кучга киради.
Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этувчи шахслар 35 турдаги қонунбузарлик учун жаримага тортилиши мумкин. Рўйхатга лицензиясиз фаолият юритиш, хорижий серверлар орқали ишлаш, вояга етмаганлар учун ўйин ўтказиш, «давлат», «миллий» сўзларидан фойдаланиш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича талабларга риоя қилмаслик ва бошқа ҳолатлар киради.
Жарима миқдори тегишли ташкилотчининг устав капитали энг кам миқдорининг бир фоизидан ошмаслиги керак.
Аслида қимор қимор динимизда тақиқланган амал бўлиб, қонунан тақиқланиши ҳам талаб қилинади. Зеро, бугунги кунда қимор ўйинларининг аянчли оқибатларига кўп бора гувоҳ бўляпмиз.