08.08.2025 10:14
100

Москвада имом рухсатсиз жума намозини ўтказгани учун жаримага тортилди

Москва вилояти суди Электросталь шаҳри мусулмонлар жамоаси имом-хатибини 623 киши иштирок этган жума намозини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини олдиндан хабардор қилмасдан ўтказгани учун жаримага тортди.

Қайд этилишича, бу ҳолат 2024 йил апрель ойида вилоятнинг "терроризмга қарши комиссияси" томонидан жорий этилган қоидаларга зид ҳисобланади. Ушбу қоидаларга кўра, оммавий диний тадбирлар ташкилотчилари хавфсизликни таъминлаш мақсадида полиция ва ФХХ (Федерал хавфсизлик хизмати)ни олдиндан хабардор этиши шарт, деб ёзади рус нашрлари.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.