17.07.2025 11:52
80
Қашқадарёда "метан заправка"даги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида ёқилғи сақлаш резервуарида содир бўлган ёнғин юзасидан Жиноят кодексининг 205- (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 259- (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, тегишли соҳа мутахассислари иштирокида ёнғин кўлами ва етказилган зарарларнинг миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши доирасида суд-тиббий, ёнғин келиб чиқишини аниқлаш бўйича суд-кимёвий, биология, криминалистика ва ёнғин техникавий экспертизалари тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Кўкдала туманида газ қуйиш шохобчасида портлаш, унинг ортидан ёнғин юзага келган, 4 нафар фуқаро ҳалок бўлган эди.