03.01.2024 16:32

Эронда Сулаймоний дафн этилган қабристон яқинида портлаш юз берди

Эроннинг Кирмон шаҳрида генерал Қосим Сулаймоний дафн этилган қабристонга олиб борувчи йўлда портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда IRNA.

“Ҳозирда Кермандаги теракт оқибатида 73 киши ҳалок бўлди, 170 киши жароҳат олди”, — дейилади хабарда. Кейинроқ давлат телеканали ҳалок бўлганлар сони 100 дан зиёд эканини маълум қилди.

Маҳаллий ҳукумат портлашларни теракт деб атади.

Эроннинг Tasnim давлат агентлигига кўра, Кермандаги қабристондаги Гулзор мақбараси биносига кираверишда бомба солинган иккита қоп ташлаб кетилган ва улар масофавий мослама ёрдамида портлатилган бўлиши мумкин.

2020 йил 3 январга ўтар кечаси АҚШ Бағдодда Эрон махсус кучлари қўмондони Қосим Сулаймоний ва Ироқ шиа милицияси раҳбари ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандисни йўқ қилиш бўйича операция ўтказганди. Вашингтон уларни 2019 йил 31 декабрь куни Бағдоддаги Америка элчихонасига ҳужум уюштиришга алоқадор деб ҳисоблайди.

Бунга жавобан Эрон Американинг Ироқдаги базаларига, жумладан Айн ал-Ассадга зарба берди. Дастлаб АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Дональд Трамп ва Пентагон расмийлари ҳужумдан кейин қурбонлар йўқлигини маълум қилди. Кейинроқ ҳарбийлар ярадорлар борлигини тан олишга мажбур бўлди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.