Қандаҳордаги терактни Ўзбекистон фуқароси амалга оширгани айтилмоқда
Афғонистон разведкаси манбаларига кўра, Қандаҳордаги худкушлик ҳужумини Ўзбекистон фуқароси Асадбек Мадияров амалга оширган. Sputnik Афганистан маълумотларига кўра, у терактдан икки ой олдин Покистоннинг Балужистон вилоятига етиб келган ва ўша ерда ИШИД-Хуросон асосий ўқув лагерларидан бирида ҳужум режасини олган.
Айтилишича,
Муовия Панжшерий номи остида яширинган худкуш-террорчи 150 киши маош олиш учун
навбатда турган вақтида ўзини портлатиб юборган. Ҳодиса оқибатида 26 киши ҳалок
бўлди, 50 киши жароҳатланди.
Шунингдек,
разведка хизматлари январь ойида Эроннинг Кирман шаҳрида теракт содир этган
ИШИД-Хуросон жангарилари Ториқ ва Абдулла ҳам (иккаласи ҳам Тожикистон
фуқаролари бўлган) ўша ўқув лагерида тайёргарликдан ўтганини аниқлади, деб ёзди Sputnik Афганистан.