Афғонистондаги теракт қурбонлари сони 26 кишидан ошди
Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятида эрта тонгда содир этилган худкушлик ҳужуми қурбонлари сони 26 кишига етди. BBC`нинг вилоятдаги Мирвайс касалхонаси ходимига таяниб хабар беришича, ҳалок бўлганлар сони 26 кишидан ошган, жароҳатланганлар сони эса 50 нафар.
Ҳужум эрталаб соат 08.00 атрофида Кобул Банкнинг Қандаҳор
филиалида худкуш террорчи томонидан амалга оширилган.
Ҳозирча ҳеч ким ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига
олмади.
Афғонистон матбуотига кўра, теракт давлат хизматчилари маош
олиш учун навбатда турган вақтда содир бўлган.
Толибон 2021 йил август ойида Афғонистонда назоратни қўлга
киритганидан бери мамлакатда хавфсизлик борасида эришилган ютуқларга қарамай,
вақти-вақти билан ҳалокатли терактлар амалга оширилмоқда. Шиа ҳазораларига қарши қаратилган
ҳужумларнинг аксарияти учун жавобгарликни ИШИД террористик ташкилоти ўз
зиммасига олган.