Олий суд 205 нафар қатағон қурбонларини оқлади
Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
томонидан 1930−1938 йилларда суд ҳукми билан жазога тортилган 205 нафар шахсга
доир 12 та жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар
қилди.
Олий судга Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий
бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашларининг махсус йиғилишининг 1930−1938
йиллардаги қарорларига кўра ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент
шаҳри, Хоразм, Бухоро, Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳудудларида аксилинқилобий
мақсадларда ҳаракатлар ва қуролли қўзғолонлар, террорчилик, бандитизм ва
шпионаж содир этиш, Туркфронт махсус бўлими ҳайъати ҳамда Бутун Россия
фавқулодда комиссияси президиумининг махсус йиғилишининг 1920−1921 йиллардаги
қарорларига кўра ҳозирги Фарғона вилояти ҳудудида босмачилик ҳаракатида иштирок
этиш ҳамда ЎзССР Олий судининг 1938 йилдаги ҳукмига кўра партия ташкилотларида
аксилшўро фаолиятини амалга оширганликда айбланган 198 нафар шахсга оид 11 та
жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.
Бош прокурор ўринбосари томонидан юқорида кўрсатилган
жиноят ишлари юзасидан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига
кассация тартибида протестлар келтирилди.
2024 йил 6 май куни Олий суд раисининг ўринбосари
Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисларида ушбу протестлар
кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг
83-моддасига асосан жами 11 та жиноят иши бўйича 198 нафар шахсга нисбатан Олий
суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг оқлов ҳукмлари
чиқарилди.
ССРИ Олий суди жиноят судлов ҳайъатининг 1930 йил 21
июндаги ҳукми билан Ўзбекистон ССР Олий суди раиси лавозимида ишлаган Саъдулла
Қосимов ва бошқалар (жами 7 киши) Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг
63-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб,
уларга мол-мулкини мусодара қилган ҳолда ўлим ва озодликдан маҳрум қилиш
жазолари тайинланган.
Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
бугунги суд мажлисида Саъдулла Қосимовнинг набираси Ф.Саъдуллаев томонидан ушбу
ҳукм устидан берилган кассация шикояти ҳамда Бош прокурор ўринбосари томонидан
ушбу жиноят иши юзасидан келтирилган кассация протести ҳам кўриб чиқилди.
Натижада С. Қосимов ва бошқаларга нисбатан чиқарилган айблов ҳукми бекор
қилиниб, уларнинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ҳамда жиноий
ҳодиса юз бермаганлиги сабабли айбсиз деб топилиб, оқланди.
2024 йил 6 май куни Олий суд томонидан реабилитация
қилиниб, оқланган қатағон қурбонлари рўйхати
Совет Социалистик Республикалар Иттифоқи Олий суди
жиноят судлов ҳайъатининг 1930 йил 21 июндаги ҳукмига кўра:
1900 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
маълумоти ўрта, оилали, 1 нафар фарзанди бор, судланмаган, 1929 йил 3 мартга
қадар Ўзбекистон ССР Олий судининг раиси лавозимида ишлаган, Тошкент шаҳри,
Эгарчилик маҳалласида истиқомат қилган Каcымов Сагдулла Рашидович Ўзбекистон
ССР Жинот кодексининг (1926 йилги) 63-моддаси билан айбли деб топилиб,
мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига;
1897 йилда туғилган, маълумоти олий, Ўзбекистон ССР
Олий судининг собиқ прокурори лавозимида ишлаган, муқаддам судланган Шарипов
Бадриддин Ўзбекистон ССР ЖКнинг (1926 йилги) 58-моддаси, 63-моддаси 1-қисми,
78-моддалари билан айбли деб топилиб, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим
жазосига;
1866 йилда туғилган, маълумоти ўрта, Тошкент
шаҳрининг Эски шаҳар қисми судьяси лавозимида ишлаган, муқаддам судланмаган
Мирсагат Мирзакиров Ўзбекистон ССР ЖКнинг (1926 йилги) 63-моддаси билан айбли
деб топилиб, мол-мулки мусодара қилиниб, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш
жазосига;
1884 йилда туғилган, бошланғич маълумотга эга, халқ
судьяси лавозимида ишлаган, муқаддам Тошкент округ судининг 1926 йил 15
апрелдаги ҳукми билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган Рустам
Ходжа Ибрагим Ходжаев Ўзбекистон ССР ЖКнинг (1926 йилги) 63-моддаси билан айбли
деб топилиб, мол-мулки мусодара қилиниб, 10 йил озодликдан маҳрум қилиш
жазосига;
1890 йилда туғилган, маълумоти олий, адвокатлар
коллегияси аъзоси бўлган, муқаддам судланмаган Спиродонов Вячеслав Петрович
Ўзбекистон ССР ЖКнинг (1926 йилги) 63-моддаси билан айбли деб топилиб,
мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига;
1889 йилда туғилган, бошланғич маълумотга эга,
савдогар, муқаддам судланган, Тошкент округ судининг 19.09.1929 йилдаги ҳукми
билан 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган Алимов Насриддин
Ўзбекистон ССР ЖКнинг (1926 йилги) 63-моддаси билан айбли деб топилиб,
мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазосига;
1893 йилда туғилган, маълумоти ўрта, савдогар,
муқаддам судланмаган Самигжанов Акбар Ўзбекистон ССР ЖКнинг (1926 йилги)
63-моддаси билан айбли деб топилиб, мол-мулки мусодара қилиниб, 10 йил
озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланганлар.
Суднинг ҳукмига кўра, С. Каcымов 1924 йилдан 1925
йилга қадар Тошкент вилоят судининг раиси ҳамда 1925 йил 23 декабрдан 1929 йил
3 мартга қадар Ўзбекистон ССР Олий судининг раиси лавозимида ишлаб келиб,
шахсий бойлик орттириш мақсадида, талон-торож, порахўрлик, тизимли равишда
тамагирлик жиноятларини содир этганликда;
Б. Шарипов 1927 йилда Бухоро округ суди раиси
лавозимига тайинланиб, миллий озодлик ҳаракатининг («босмачилик») фаол иштирокчиси
бўлиб, савдогарлар манфаатини кўзлаган ҳолда С.Каcымов билан биргаликда совет
судларидан фойдаланган ҳолда, шунингдек судсиз ва терговсиз «босмачилар» ниқоби
остида ўн нафар айбсиз деҳқонларни отиб ташлаб, ўзининг ҳаракатлари билан
деҳқонлар оммасини совет идораларига қарши йўналтирганликда;
М. Мирзакиров 1922 йилдан 1928 йилга қадар Тошкент
шаҳрининг Эски шаҳар қисмида халқ судьяси лавозимида ишлаган даврда, турли
моддий бойликлар эвазига фирибгарлик ва мансаб сохтакорлиги жиноятларини содир
қилишда С.Каcымовга кўмаклашиб келганликда;
Р. Ибрагим Ходжаев 1922 йилдан 1925 йил март ойига
қадар Мирзачўл шаҳрининг халқ судьяси лавозимида ишлаб, С.Каcымовнинг
хабардорлигида ва С.Каcымов билан тил бириктириб, аҳолидан пора олиш ва
таъмагирлик жиноятларини содир этиш, давлат ва хусусий мулкларни ўзлаштириш,
доимий равишда пора эвазига ноқонуний ҳукмлар чиқариш, ўша даврда Тошкент округ
суди раис ўринбосари лавозимида ишлаган С.Каcымовга доимий равишда пора бериш
орқали суд тизимини инқирозга учрашида кўмаклашганликда;
В. Спиридонов 1921 — 1923 йилларда Тошкент шаҳри халқ
судьялари кенгаши раиси ўринбосари лавозимида, 1923−1929 йилларда эса адвокат
сифатида фаолият кўрсатиб, сохта ҳужжатлар ҳамда гувоҳларнинг ёлғон
гувоҳлигидан фойдаланиб, судьяларга, шу жумладан Олий суд раиси С.Каcымовга
пора бериш орқали суд тизимини инқирозга учрашида кўмаклашганликда;
Н. Алимов «Миллий иттиҳод» аксилинқилобий
ташкилотининг фаол аъзоси сифатида ташкилотнинг барча раҳбарлари билан қалин
муносабатда бўлиб, тузилган режага асосан, доимий равишда совет ташкилотларини,
хусусан суд ва молия идоралари ходимларига спиртли ичимликлар ичдириб ҳамда
уларга пора бериб, С.Каcымов билан дўстона муносабатда бўлиб, маъмурий ва суд
ишларида ўзига таниш бўлган савдогар ҳамда аксилинқилобчиларга нисбатан оқлов
ҳукми ёки енгил жазо тайинланишига эришганликда;
А. Самигжанов «Миллий иттиҳод» аксилинқилобий
ташкилотининг фаол аъзоси ва катта савдогар бўлган ҳолда С.Каcымов ва
М.Мирзакировларга спиртли ичимликлар ичдириб, улардан ўзининг ғаразли мақсадлари
йўлида фойдаланиб, жумладан Тошкент шаҳрининг Эски шаҳар қисмидан ноқонуний
ерларни олиш ва ноқонуний шартнома расмийлаштиришда М.Мирзакиров раҳбар бўлган
халқ судидан фойдаланганликда айбли деб топилган.
Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси
қошидаги Учлик Кенгашининг 1931 йил 21 ноябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:
1899 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати
ўзбек, Янги Урганч тумани, Ала-Улик қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга
жўнатилган Джуманиязов Ирнияз;
1886 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати
ўзбек, Янги Урганч тумани, Ала-Улик қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга
жўнатилган Курбанов Кош;
1901 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати
ўзбек, Янги Урганч тумани, Ала-Улик қишлоғида яшаган, 10 йилга концлагерга
жўнатилган Кабулов Назар;
1895 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати
ўзбек, Янги Урганч тумани, Ала-Улик қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга
жўнатилган Авазметов Абдулла;
1896 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати
ўзбек, Янги Урганч тумани, Ала-Улик қишлоғида яшаган, 5 йилга концлагерга
жўнатилган Матчанов Бекчан;
1886 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати
ўзбек, Янги Урганч тумани, Ала-Улик қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга
жўнатилган Искандеров Матчан;
1906 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати
ўзбек, Янги Урганч тумани, Чандир-Кият қишлоғида яшаган, 5 йилга концлагерга
жўнатилган Качкаров Игамберды;
1903 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати
ўзбек, Янги Урганч тумани, Чандир-Кият қишлоғида яшаган, 5 йилга концлагерга
жўнатилган Рахимов Шарип;
1870 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати
ўзбек, Янги Урганч тумани, Ала-Улик қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга
жўнатишга шартли ҳукм қилинган Бабаджан Ирнияз;
1902 йилда Янги Урганч туманида туғилган, миллати
ўзбек, Янги Урганч тумани, Ала-Улик қишлоғида яшаган, 5 йилга концлагерга
жўнатилган Сауров Майли ЎзССР ЖКнинг 14−78-моддаси (аксилинқилобий мақсадларда
ҳаракатлар содир этиш, яъни жиноий қилмишларни содир этиш каби оғирлаштирувчи
ҳолатларсиз тартибсизликларда иштирок этиш) билан айбли деб топилган.
Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси
қошидаги Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра, Джуманиязов Ирнияз ва
бошқалар босмачилик аксилинқилобий ҳаракати аъзолари билан доимий алоқа
ўрнатишиб, уларни ўзларининг уйларида қабул қилишиб, босмачилик гуруҳларини
озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб, совет ҳокимияти томонидан амалга
оширилаётган чора-тадбирларга ўзларида сақланиб келинаётган қуролларни
топширмаслик ҳамда коллективлаштиришга қарши тарғиботларни амалга ошириш орқали
қаршилик кўрсатиб келишганликда айбланишган.
Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси
қошидаги Учлик Кенгашининг 1932 йил 5 ноябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:
1881 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани,
Оталиқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Матмуратов
Матчанбек;
1896 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп шаҳрида
яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Саитниязов Раимберген;
1874 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани,
Ашак Карвак қишлоқ советида яшаган, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига
жўнатилган Джуманиязов Матякуб;
1869 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани,
Юқори Мухаман қишлоқ советида яшаган, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига
жўнатилган Сарыбакалов Мамаджан;
1895 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани,
Юқори Мухаман қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Бакалов
Машарип Сары;
1895 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани,
Авшар қишлоқ советида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Пирманов Курамбай;
1875 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани,
Ашак Карвак қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Адамов
Рахманкул;
1891 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани,
Ашак Карвак қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Бабаниязов
Нурулла;
1870 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани,
Юқори Мухаман қишлоқ советида яшаган, дастлабки қамоқ муддати инобатга олиниб,
қамоқдан озод қилинган Машарипов Ибрагим Юзбаши;
1911 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани,
Юқори Мухаман қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Машарипов
Пирджан;
1881 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани,
Авшар қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Абдуллаев Атаджан;
1872 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани,
Ашак Карвак қишлоқ советида яшаган, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига
жўнатилган Ваисов Мулла Куряз;
1881 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хазарасп тумани,
Ашак Карвак қишлоқ советида яшаган, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига
жўнатилган Машарипов Мадраим;
1871 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хива тумани,
Пернаухас қишлоқ советида яшаган, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига
жўнатилган Султанмуратов Джуманияз;
1870 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хива тумани, Хива
шаҳрида яшаган, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига жўнатилган Машарипов
Худайберген;
1870 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хива тумани, Хива
шаҳрида яшаган, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига жўнатилган Авезов
Матмурат;
1876 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хива тумани, Хива
шаҳрида яшаган, 3 йилга аҳлоқ тузатиш-меҳнат муассасасига жўнатилган Аминов
Назар Махрам;
1882 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хива тумани, Хива
шаҳрида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Абдалниязов Мадаминжан;
1887 йилда туғилган, миллати қозоқ, Хива тумани, Авез
Дуняк қишлоқ советида яшаган, 10 йилга концлагерга жўнатилган Кошаров
Мустафа-Казак;
1873 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хива тумани, Хива
шаҳрида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Машарипов Худайберген;
1891 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ҳазорасп тумани,
Мухаман қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Аллабергенов
Джуманияз;
1876 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хонқа тумани,
Дургадиқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Каландаров
Саур;
1890 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хонқа тумани,
Хонқа қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Ибрагимов Юсуп
Ходжа;
1871 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хонқа тумани,
Хонқа шаҳрида яшаган, 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган
Ахметов Мулла Ибайдулла;
1871 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хонқа тумани,
Оҳунбобоев қишлоқ советида яшаган, 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган Абдукадыров Абдушукур;
1866 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хонқа тумани,
Полвон қишлоқ советида яшаган, дастлабки қамоқ муддати инобатга олиниб,
қамоқдан озод қилинган Юсупов Нурмат;
1865 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хонқа тумани,
Тама-Дурвади қишлоқ советида яшаган, 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган Машарипов Бабаджан Максум;
1893 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хонқа тумани,
Хонқа қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Атаджанов Ибрагим;
1896 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хонқа тумани,
Хонқа қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Абдурасул Махсум
Ибадула Ходжи;
1876 йилда Хива туманида туғилган, миллати ўзбек,
Шовот тумани, Манак қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган
Давлетмуратов Якши Мурат;
1910 йилда туғилган, миллати ўзбек, Шовот тумани,
Арбек қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Атаджанов Абды
Ишан;
1895 йилда туғилган, миллати ўзбек, Шовот тумани,
Арбек қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Атаджанов Усман
Ишан;
1896 йилда туғилган, миллати ўзбек, Шовот тумани,
Курбак қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Нурметов
Ибадулла;
34). 1901 йилда туғилган, миллати ўзбек, Урганч
тумани, Юқори Боғ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган
Артыков Ваис;
1874 йилда туғилган, миллати ўзбек, Урганч тумани,
Юқори Боғ қишлоқ советида яшаган, дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб,
қамоқдан озод қилинган Ахмедов Уста Каландар;
1891 йилда туғилган, миллати туркман, Порсин тумани,
Илдирших қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Шагалов Сафар;
1886 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ташоуз тумани,
Кукчагар қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Дурдыев
Сафарбай;
1892 йилда туғилган, миллати ўзбек, Илялинский
тумани, Кенгес қишлоқ советида яшаган, дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб,
қамоқдан озод қилинган Бекмуратов Берды Клыч;
1886 йилда туғилган, миллати ўзбек, Хонқа тумани,
Хонқа шаҳрида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Нуруллаев Сайдулла
Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 78-моддаси (аксилинқилобий мақсадларда
ҳаракатлар содир этиш, яъни жиноий қилмишларни содир этиш каби оғирлаштирувчи
ҳолатларсиз тартибсизликларда иштирок этиш) билан айбли деб топилган.
Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси
Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра, Матмуратов Матчанбек ва
бошқалар 1931 йил февраль ойининг бошларида совет ҳокимиятини ағдариш, унга
қарши қуролланган босмачилик-исёнчилик курашини ташкил этиш ҳамда олдинги
хонлик бошқаруви тартибини тиклаш мақсадида, Афғонистон ҳудудидан Хива ҳудудига
ўтган Жунаидхоннинг ўғли Эшимхоннинг қуролланган гуруҳларини кучайтириш учун
янги кадрлар билан таъминлаш мақсадида улар билан алоқа ўрнатганликда
айбланган.
Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси
қошидаги Учлик Кенгашининг 1932 йил 22 январдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:
1895 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани,
Рубат Ходжа қишлоғида яшаган, 8 йилга концлагерга жўнатилган Саттаров Шаназар;
1877 йилда туғилган, миллати ўзбек, Бауман тумани,
Шуристан қишлоғида яшаган, 8 йилга концлагерга жўнатилган Балтаев Базар;
1891 йилда туғилган, миллати ўзбек, Вобкент тумани,
Пешку қишлоғида яшаган, 8 йилга концлагерга жўнатилган Кадыров Ярыкул;
1874 йилда туғилган, миллати ўзбек, Вобкент тумани,
Мугулан қишлоғида яшаган, 8 йилга концлагерга жўнатилган Клычев Турсун Амин;
1874 йилда туғилган, миллати ўзбек, Эски Бухоро
шаҳри, Тобхана гузарида яшаган, 8 йилга концлагерга жўнатилган Мустафакулов
Мухамед Кул;
1892 йилда туғилган, миллати ўзбек, Бауман тумани,
Чупрак қишлоғида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Рузиев Ходжи Мурад
Амин;
1869 йилда туғилган, миллати ўзбек, Вобкент шаҳри,
Похса гузарида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Раджабов Мирза Ахмед;
1886 йилда туғилган, миллати ўзбек, Эски Бухоро
шаҳри, Мирза Хамид гузарида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Адылов Кары
Дауд;
1889 йилда туғилган, миллати ўзбек, Эски Бухоро
шаҳри, Кари Мустаким гузарида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Халиков
Сабир;
1883 йилда туғилган, миллати ўзбек, Бауман тумани,
Қассоблар қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Саибов Нияз;
1913 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани,
Кули-Джуйбар қишлоғида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Нуруллаев Рузи;
1886 йилда туғилган, миллати ўзбек, Бухоро тумани,
Буйро қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Рахманов Мулла Сафар;
1897 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани,
Джандикон қишлоғида яшаган, дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан
озод қилинган Турдыев Базар;
1903 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани,
Джандикон қишлоғида яшаган, дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан
озод қилинган Рахматов Тюра;
1897 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани,
Джандикон қишлоғида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Катта Шейхов Токсан;
1899 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани,
Лябируд қишлоғида яшаган, дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод
қилинган Джалалов Хусейн;
1871 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани,
Чагдари қишлоғида яшаган, дастлабки қамоқ муддати ҳисобга олиниб, қамоқдан озод
қилинган Маруфов Шариф;
1879 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани,
Рубат Ходжа қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Турсунов Мурад;
1911 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани,
Рубат Ходжа қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Гадаев Нор;
1903 йилда туғилган, миллати ўзбек, Бауман тумани,
Шуристан қишлоғида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Хаитов Халим;
1898 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани,
Чагдари қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Тюраев Талип;
1881 йилда туғилган, миллати ўзбек, Вобкент тумани,
Махалля Ашхан қишлоғида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Шарипов Хамдам;
1895 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани,
Карабаг қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Назаров Нор;
1889 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани,
Саидон қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Хамраев Нормурат;
1885 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани,
Карабаг қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Хайдаров Барат;
1883 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани,
Чагдари қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Файзиев Джума;
1908 йилда туғилган, миллати ўзбек, Эски Бухоро
тумани, Суфи-Каргар қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Периев
Саидкул;
1883 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ғиждувон тумани,
Возирша қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатишга шартли ҳукм қилиниб,
жазодан озод қилинган Хайриев Сафар;
1899 йилда туғилган, миллати ўзбек, Эски Бухоро
тумани, Суфи Каргар қишлоғида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатишга шартли ҳукм
қилиниб, қамоқдан озод қилинган Норов Нигмат ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси
(аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатлар содир этиш, яъни жиноий қилмишларни
содир этиш каби оғирлаштирувчи ҳолатларсиз тартибсизликларда иштирок этиш)
билан айбли деб топилган.
Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси
Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра, Клычев Турсун Амин ва бошқалар
1931 йилда Бухоро секторининг Ғиждувон, Вобкент, Бауман ва бошқа туманлари
ҳудудида совет ҳокимиятига қарши қуролланган кураш олиб бориш мақсадида
аксилинқилобий босмачилик гуруҳларини ташкил этиш, ўз сафларини кенгайтириб,
кейинчалик Тожикистон ҳудудида совет ҳокимиятига қарши кураш олиб бораётган
Иброҳимбек лақайга бориб қўшилиш, аксилинқилобий ташвиқот олиб борганликда
айбланишган.
Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси
қошидаги Учлик Кенгашининг 1932 йил 20 августдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:
1892 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 10 йилга қонслагерга жўнатилган Турсункулов
Мумин;
1902 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Сайфуллаев
Лутфулла;
1877 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Бердыев
Кабыл Тангри;
1904 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Хазраткулов
Хасан;
1906 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Хафизов
Искандар;
1902 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Хафизов Али;
1894 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Асман-Сай қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Абдурахманов
Бек-Али;
1892 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Абдуллаев
Рашид;
1897 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Абдуллаев
Мукум;
1891 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Худояров
Тура;
1896 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Хасанов
Савран;
1897 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Абдурахманов
Дастан;
1895 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Бердыяров
Давран;
1900 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Алимов
Тургун;
1904 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Ниязов
Карабек;
1886 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Давранов
Синдар;
1886 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Давранов
Джалдыбай;
1907 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Турсункулов
Базарбек;
1883 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Игамбердиев
Раимкул;
1900 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Учли қишлоқ советида яшаган, 10 йилга концлагерга жўнатилган Адылов Акилбек;
1892 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Учли қишлоқ советида яшаган, 10 йилга концлагерга жўнатилган Адылов Байзар;
1884 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган Абдуллаев
Иргаш;
1871 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 5 йилга концлагерга жўнатилган Бердыяров
Ихлас;
1898 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Асман-Сай қишлоқ советида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Батыров Аман;
1877 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Абдуллаев
Сахип;
1866 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Мирзаев
Хафиз Максум Мулла;
1872 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 3 йилга сургун қилинган Келдыбаев Аман;
1890 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Осмонсой қишлоқ советида яшаган, 3 йилга концлагерга жўнатилган Кипчаков Барат;
1887 йилда туғилган, миллати ўзбек, Жиззах тумани,
Янги-қишлоқ қишлоқ советида яшаган, 10 йилга концлагерга жўнатилган Абдуллаев
Джура ЎзССР Жиноят кодексининг 66 (шпионаж), 67 (махсус қўриқланадиган давлат
сирини ташкил этмайдиган иқтисодий маълумотларни тўплаш) ва 78-моддалари
(аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатлар содир этиш, яъни жиноий қилмишларни
содир этиш каби оғирлаштирувчи ҳолатларсиз тартибсизликларда иштирок этиш)
билан айбли деб топилган.
Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси
Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра, М.Турсункулов ва бошқалар келиб
чиқишига кўра бой, савдогар ва уруғ бошлари бўлгани ҳолда, Октябрь социалистик
инқилобидан сўнг Совет ҳокимияти томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларга
очиқдан-очиқ қаршилик кўрсатиш, Хамроқулбек, Мелла Деҳқон, Худоёр ва
бошқаларнинг босмачилик тўдаларида иштирок этиш, колхозлардаги ҳокимиятни
эгаллаб олиб, совет ҳокимиятига қарши фаолият олиб бориш, ушбу мақсадларда
яширин йиғинлар ўтказиб, уларда қуролли қўзғолон кўтариш, собиқ босмачилар
билан алоқа ўрнатиш, қурол-яроғ сотиб олиш учун пул маблағлари йиғиш
масалаларини муҳокама қилиб келганликда айбланишган.
Ўрта Осиё бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги
Учлик Кенгашининг 1930 йил 3 январдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:
1887 йилда Косонсой туманида туғилган, Косонсой
туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Умаралиев Дадабой;
1905 йилда Наманган туманида туғилган, Наманган
туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Мирюсупов Мирвали;
1896 йилда Наманган туманида туғилган, Наманган
туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Расулбаев Мамаджан Қори;
1898 йилда Косонсой туманида туғилган, Косонсой
туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Азимбаев Мулла Ахмед Али;
1902 йилда Наманган туманида туғилган, Наманган
туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Мирюсупов Абдугапар;
1902 йилда Наманган туманида туғилган, Наманган
туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Азимбаев Хаджимат;
1894 йилда Тўрақўрғон туманида туғилган, Тўрақўрғон
туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Закирходжаев Камилджан;
1910 йилда Косонсой туманида туғилган, Косонсой
туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Алиназаров Гаипберди;
1911 йилда Тўрақўргон туманида туғилган, Тўрақўргон
туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Хақназаров Абуладжан;
1898 йилда Наманган туманида туғилган, Наманган
туманида яшаган, 3 йилга концлагерга сургун қилинган Ишматов Джапарлар ЎзССР
Жиноят кодексининг 58 ва 78-моддалари (бандитизм, совет ҳудудига қуролли
қўзғолон ёки аксилинқилобий мақсадларда бостириб келиш) билан айбли деб
топилган.
Ўрта Осиё бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги
Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра, Умаралиев Дадабой ва бошқалар
1929−1930 йилларда Наманган туманида эски маҳаллий бойлар ҳисобланиб, Носирхон
тўра Камолхонтўра ишига алоқадор шахслар сифатида аксилинқилобий ҳаракати
аъзоларини қўллаб келишиб, совет ҳудудида қуролли қўзғолон ёки аксилинқилобий
мақсадларда ҳаракатларни амалга оширганликда айбланишган.
Ўрта Осиё бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги
Учлик Кенгашининг 1938 йил 16 февралдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:
1894 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида
яшаган, миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Юсупов (Казаков) Исмаил;
1886 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида
яшаган, миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Худайбергенов Рахман;
1884 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида
яшаган, миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Хакназаров Артик;
1887 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида
яшаган, миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Ибрагимов Матриза;
1898 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида
яшаган, миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Юсупов Қаландар;
1887 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида
яшаган, миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Фазилов Абдулла;
1888 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида
яшаган, миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Накиев Бабаджан;
1885 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида
яшаган, миллати ўзбек, 10 йилга концлагерга сургун қилинган Накиев Саиджан;
1882 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида яшаган,
миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Накиев Аскар;
1895 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида
яшаган, миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Абдурахманов Латип;
1881 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида
яшаган, миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Таджиев Абдалнияз;
1893 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида
яшаган, миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Курамбаев Мадраим;
1908 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида
яшаган, миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Каримов Матякуб;
1880 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида
яшаган, миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Матчанов Бекчан;
1881 йилда Хива туманида туғилган, Хива туманида
яшаган, миллати ўзбек, отувга ҳукм қилинган Абдуллаев Атаджан ЎзССР Жиноят
кодексининг 13, 58, 67-моддалари (совет ҳудудига қуролли қўзғолон ёки
аксилинқилобий мақсадларда бостириб келиш, аксилинқилобий ҳаракатлар содир
содир этиш) билан айбли деб топилган.
Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси
Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра, Юсупов (Казаков) Исмаил ва
бошқалар 1937 йилда Хива тумани, Жундиён қишлоғида жойлашган «Хон Исмоил ота»
масжидида йиғилишлар ўтказишиб, аксилинқолибий режаларни тузишган ҳамда
«Жунаидхон»ни таниган эски бойлар сифатида қуролли тўда шакллантириб, совет
ҳудудида қуролли қўзғолон ёки аксилинқилобий ҳаракатлар содир этиш мақсадларида
ҳаракат амалга оширишганликда айбланишган.
Ўрта Осиё бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги
Учлик Кенгашининг 1938 йил 4 февралдаги махсус йиғилиш қарорига кўра:
1913 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, Ҳазорасп
туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Рахимов Машарип;
1914 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, Ҳазорасп
туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Камалов Сабур;
1901 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, Ҳазорасп
туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Курязов Баба;
1910 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, Ҳазорасп
туманида яшаган, отувга ҳукм қилинган Матназаров Сафарбала;
1904 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, Ҳазорасп
туманида яшаган, 10 йилга меҳнат тузатиш лагерига сургун қилинган Адамбаев
Атаджан;
1901 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, Ҳазорасп
туманида яшаган, 10 йилга меҳнат тузатиш лагерига сургун қилинган Бабаджанов
Раим;
1901 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, Ҳазорасп
туманида яшаган, 10 йилга меҳнат тузатиш лагерига сургун қилинган Абдукаримов
Матякуб;
1908 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, Ҳазорасп
туманида яшаган, 10 йилга меҳнат тузатиш лагерига сургун қилинган Рахимов
Жуманияз;
1898 йилда Ҳазорасп туманида туғилган, Ҳазорасп
туманида яшаган, 10 йилга меҳнат тузатиш лагерига сургун қилинган Рахимов
Курбанбайлар ЎзССР ЖКнинг 78-моддаси (бандитизм) билан айбли деб топилган.
Ўрта Осиё бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги
Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорига кўра, Рахимов Машарип ва бошқалар
1937 йилда Хоразм округи, Ҳазорасп туманининг Пичоқчи ва Юқори Мухомон
қишлоқларида «Шокирбола» қуролли тўдасига бирлашиб, совет ҳудудида қуролли
қўзғолон ёки бандитизм мақсадларда ҳаракатларни амалга оширганликда
айбланишган.
Туркфронт махсус бўлими ҳайъатининг 06.11.1920
йилдаги ҳамда Бутун Россия фавкулодда комиссияси Президумининг 1921 йил 27
октябрдаги махсус йиғилиш қарорларига кўра:
1896 йилда Оренбург шаҳрида туғилган, Фарғона
вилоятида яшаган, отувга ҳукм қилинган Дориомедов Андрей Иванович;
1902 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Скобелев
шаҳрида яшаган, миллати ўзбек, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Садикбаев
Абдулладжан;
1887 йилда Пишпак шаҳрида туғилган, Фарғона шаҳрида
яшаган, 2 йилга концлагерга сургун қилинган Роксиков Николай Алексеевич;
1900 йилда Фарғона вилоятида туғилган, 1 йилга
концлагерга сургун қилинган Федоров Михаил Дмитриевич;
1892 йилда Тошкент шаҳрида яшаган, 2 йилга
концлагерга сургун қилинган Арсенева Владимир Михайлович;
1901 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган, 2 йилга
концлагерга сургун қилинган Николский Виктор Иванович;
1901 йилда Фарғона вилоятида яшаган, Туркистон
ўлкасидан сургун қилинган Бабаев Мулла Абдулладжан;
1875 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган, 2 йилга
концлагерга сургун қилинган Шепелев Семена Василекич;
1895 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган, 2 йилга
концлагерга сургун қилинган Бархаш Лев Лвович;
1881 йилда туғилган, Фарғона шаҳрида яшаган, 2 йилга
концлагерга сургун қилинган Городиский Константин Константинович;
1878 йилда туғилган, Глодосоха шаҳрида яшаган, 2
йилга концлагерга сургун қилинган Яковенко Федор Титович;
1865 йилда туғилган, Фарғона шаҳрида яшаган, 2 йилга
концлагерга сургун қилинган Нензберг Владимир Александрович;
1889 йилда Скобелев шаҳрида яшаган, 2 йилга
концлагерга сургун қилинган Николский Андрей Иванович;
1885 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган, 2 йилга
концлагерга сургун қилинган Власов Дмитрий Павлович;
1877 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган, 2 йилга
концлагерга сургун қилинган Антипов Николай Данилович;
1891 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган, 2 йилга
концлагерга сургун қилинган Сологуб Анатолий Николаевич;
1874 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида яшаган, 2 йилга
концлагерга сургун қилинган Муханов Александр Владимирович;
1874 йилда туғилган, Жалолобод туманида яшаган, 2
йилга концлагерга сургун қилинган Монстров Константин Иванович;
1897 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида яшаган, 1 йилга
концлагерга сургун қилинган Лазарев Александр Илич;
1886 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида яшаган, 2 йилга
концлагерга сургун қилинган Ситняковкий Борис Никонорович;
1895 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида яшаган, 2 йилга
концлагерга сургун қилинган Ситнаяковский Алексей Никонорович;
1898 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган, 2 йилга
концлагерга сургун қилинган Покровская-Спиродонова Олга Дмитриевна;
1888 йилда Эски Марғилон шаҳрида яшаган, 2 йилга
концлагерга сургун қилинган Родзиевский Дмитрий Григоревич;
1875 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган,
Туркистон ўлкасидан сургун қилинган Безсонов Андрей;
1895 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳрида
яшаган, Туркистон ўлкасидан сургун қилинган Николкая Лидия;
1899 йилда туғилган, Фарғона шаҳрида яшаган,
Туркистон ўлкасидан сургун қилинган Шакиров Икром;
1870 йилда Скобелев шаҳрида яшаган, Туркистон
ўлкасидан сургун қилинган Ляли-Ходжа-Турди-Ходжаев;
1870 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган,
концлагерга сургун қилинган Шматбаев Мадат;
1870 йилда туғилган, Скобелев шаҳрида яшаган,
концлагерга сургун қилинган Нишан-биби Мухамед Саидов Туркистон ҳудудида
Мадаминбек бошчилигидаги босмачилик ҳаракатида иштирок этишда айбли деб
топилган.
Туркфронт махсус бўлими ҳайъатининг 1920 йил 16
ноябрдаги ҳамда Бутун Россия фавкулодда комиссияси Президумининг 1921 йил 27
октябрдаги махсус йиғилиш қарорига кўра, А.Дориомедов ва бошқалар 1919−1920
йилларда Фарғона ўлкасида аксилинқилобий ҳаракати аъзоларини қўллаб келишиб,
совет ҳудудида қуролли қўзғолон ёки аксилинқилобий мақсадларда ҳаракат амалга
ошириш мақсадида «Мадаминбек» бошчилигидаги босмачилик ҳаракати аъзоларига
қўшилишиб, уларни зарурий разведка маълумотлари ҳамда товар таъминотлари билан
таъминлаб туришганликда айбланишган.
Ўзбекистон ССР Олий судининг 1938 йил 13 февралдаги
ҳукмига кўра:
1892 йилда Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида туғилган,
миллати ўзбек, ЎзССР фуқароси, хизматчи, маълумотга эга эмас, оилали, Янгийўл
шаҳрида яшаган Убайдулла Абдуллаев;
1897 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
ЎзССР фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, хизматчи, Тошкент шаҳар, Октябрь
тумани, Қизилқўшин маҳалласи 55-уйда яшаган Фатхулла Сагдуллаев;
1905 йилда Фарғона вилоят, Қўқон шаҳри, Иккинчи
Бешариқ маҳалласида туғилган, миллати ўзбек, ЎзССР фуқароси, маълумотли,
оилали, Тошкент шаҳар, Октябрь тумани, Ҳамза кўчаси, 7-уйда яшаган Наби Рабиев;
1886 йилда Янгийўл тумани Нав қишлоғида туғилган,
миллати ўзбек, ЎзССР фуқароси, маълумотли, оилали, колхозчи, Янгийўл тумани Нав
қишлоғида яшаган Мухиддин Муминхўжаев;
1903 йилда Фарғона вилояти, Сталин (Шахрихон) тумани,
Шахрихон қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ЎзССР фуқароси, маълумотли, оилали,
Янгийўл тумани Нав қишлоғида яшаган Жума Алибаев;
1886 йилда Фарғона вилояти, Ленин (Асака) тумани, Ота
қишлоғида туғилган, миллати ўзбек, ЎзССР фуқароси, маълумотли, оилали, Янгийўл
тумани Занги-ота қишлоғида яшаган Маматалибек Қосимов;
1903 йилда Фарғона вилояти, Сталин (Шахрихон) тумани,
Ўрта Шахрихон қишлоғида туғилган, миллати уйғур, ЎзССР фуқароси, маълумотга эга
эмас, оилали, Янгийўл тумани Нав қишлоғида яшаган Қамбар Содиқов Ўзбекистон
ЎзССР ЖКнинг 63-моддаси, 70-моддаси билан айбдор деб топилиб, мол-мулки
конфискация қилинган ҳолда У.Абдуллаев, Ж.Алибаев ва М.Қосимовларга отув,
Н.Рабиев, Ф.Сагдуллаев, Қ.Содиқов, М.Мўминхўжаевлар турли йилларга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Суд ҳукмига кўра, юқорида номлари қайд этилган
шахслар Ўзбекистон Марказий партия ва советлар ташкилотларида бир неча йилдан
буён ниқоб остида юриб, эски капитализм тарафдорлари, халқ душманлари ва буржуа
миллатчилари Акмал Икромов, Болтабой Шермуҳамидов, Файзулла Хўжаев ва бошқалар
Ўзбекистоннинг ўсишига чидай олмай, фашизм, капитализм давлатларига колония
қилиб беришни ўзларига мақсад қилиб, Ўзбекистоннинг кўплаб туманларида, туман
партия ташкилотларида ва совет хўжалик ташкилотларида ўзларига яқин бўлган
маслакдошларини қўйиш орқали ўзларининг аксилинқилобий мақсадларини амалга
оширишга ҳаракат қилганлар.
Марказий Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси
(БДСБ) Мухтор вакили қошидаги Алоҳида кенгашининг 1931 йил 23 сентябрдаги
қарорига кўра:
1899 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
ССРИ фуқароси, маъмумотли, оилали, муқаддам судланган, Тошкент шаҳрида яшаган
Фузаилов Сагдулла;
1897 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
ССРИ фуқароси, маъмумоти олий, оилали, собиқ тадбиркор, Тошкент шаҳрида яшаган
Арифходжаев Илхам;
1911 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
ССРИ фуқароси, маъмумотли, собиқ тадбиркор, муқаддам судланган, Тошкент шаҳрида
яшаган Зияходжаев Маджид;
1911 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
ССРИ фуқароси, маъмумотли, Тошкент шаҳрида яшаган Зияходжаев Хамид;
1911 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
ССРИ фуқароси, маъмумотли, Тошкент шаҳрида яшаган Ахмедов Джура Ўзбекистон ССР
Жиноят кодексининг 67-моддаси (яширин контрреволюцион ташкилотни тузиш) билан
айбдор деб топилиб, С.Фузаилов, И.Арифходжаевлар 3 йил муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган (концлагерь) ҳамда М.Зияходжаев, Х.Зияходжаев,
Д.Ахмедовларга дастлабки тергов давомида қамоқда бўлишгани сабабли, жазодан
озод этилган.
Марказий Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси
Мухтор вакили қошидаги Алоҳида кенгашининг қарорига кўра, юқорида номлари қайд
этилган шахслар 1930 йилда «ЭКФБ» (Экапчилар Бирлиги) контрреволюцион
ташкилотига аъзо бўлиб, совет ҳукуматига қарши яширин равишда фаолият олиб
боришган.
Марказий Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси
(БДСБ) Мухтор вакили қошидаги Учлик кенгашининг 1930 йил 5 майдаги қарорига
кўра:
1872 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ
туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали, 2
нафар фарзанди бор, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли
овулда яшаган Тюраходжа Калимбетов;
1872 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчак
туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали,
молбоқар, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган
Шила Давлет;
1905 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ
туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали,
деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган
Насратдин Садулла;
1860 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ
туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали,
деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган
Акмамет Садубай Ишан;
1867 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ
туманида туғилган, миллати қорақалпоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас,
оилали, деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда
яшаган Сара Ходжакеев;
1964 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ
туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали,
диний ва деҳқончилик фаолияти билан шуғулланган, Қорақалпоғистон автоном
вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган Бекманов Адабай;
1900 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ
туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали,
деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №8-сонли овулда яшаган
Наизеев Джамил;
1895 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ
туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали,
деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №8-сонли овулда яшаган
Даумбетов Сеитназар;
1894 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ
туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали,
деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №8-сонли овулда яшаган
Юсуп Ахун Ходжаев;
1902 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ
туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали,
деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган
Пирназар Каатан;
1885 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ
туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотли, оилали, деҳқон,
Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган Бийходжа
Калимбетов;
1897 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ
туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали,
деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган
Джабаберген Кадирбергенов;
1898 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ
туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали,
деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган
Муса Кадирбергенов;
1911 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ
туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали,
деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган
Гаиб Шарджанов;
1904 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ
туманида туғилган, миллати қозоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас, оилали,
деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда яшаган
Абайдулла Раушанов;
1882 йилда Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ
туманида туғилган, миллати қорақалпоқ, ССРИ фуқароси, маълумотга эга эмас,
оилали, деҳқон, Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ тумани №9-сонли овулда
яшаган Бекберген Тошанов РСФСР Жиноят кодексининг 58.8 ва 58.11-моддалари
(контр-революция мақсадларида террорчилик актини содир этиш, ишчилар синфи ва
революцион ҳаракатларга фаол қарши курашиш) билан айбдор деб топилиб, мол-мулки
конфискация қилинган ҳолда Ш. Давлет, Т.Калимбетов, С.Ходжакеевларга отув,
С.Насрадин, Б.Кадимбетов, Д.Кадирбергенов, М.Кадирбергенов, Г. Шаржанов,
С.Акмамет, А.Бекманов, Д.Найзеев, С.Даумбетов, Ю.Ходжаев, К.Пирназар,
А.Раушанов, Б.Тошановлар турли йилларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган.
Марказий Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси
(БДСБ) Мухтор вакили қошидаги Учлик кенгаш қарорига кўра, Т.Калимбетов ва
бошқалар йиллар давомида Қорақалпоғистон автоном вилояти, Кипчоқ туманида
контреволюциявий совет иттифоқига қарши фаолият олиб борувчи террористик гуруҳ
тузиб, унинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳамда Туркистон ССР ва Қорақалпоғистон
автоном вилояти ҳудудидаги Джунаидхон бошчилигидаги бошқа исёнчи гуруҳлар билан
алоқа қилиш ҳамда Қипчоқ туманидаги №9-сонли овулдаги совет ҳокимиятини қурол
билан ағдариб ўзини-ўзи Хон деб эълон қилишга урунишда айбланишган.