13.09.2025 14:02
150

Наманганда Аббосийлар ҳукмронлиги даврига оид ноёб қўлёзма ва тангалар топилди

Ахсикент археология парки таркибидаги “Янги Ахси” мажмуаси топилмалар фонди 68 та янги танга ҳамда 27 та китоб билан бойиди. 

Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, топилмалар орасида VIII асрга оид Аббосийлар ҳукмронлиги давридаги кумуш тангалар ҳамда араб ёзувида битилган ноёб қўлёзма мавжуд. Қўлёзмада ҳандаса, риёзиёт, илми нужум ва тиббиётга оид маълумотлар ўрин олган.

Шунингдек, фондга Сомоний ва Қорахонийлар даври ҳамда 1667—1670-йилларда Швеция, 1836-йилда Буюк Британияда зарб этилган тангалар ҳам қўшилди.

Айни пайтда Ахсикент комплекс экспедицияси Умаршайх Мирзонинг резиденсияси бўлган Якқайигит боғида қазиш ишларини давом эттирмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.