25.06.2025 08:41
46

Муттақий: Туркия Афғонистон ташқи сиёсатида алоҳида ўринга эга

Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ТИВ раҳбарлари кенгашининг 51-сессияси доирасида Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан билан учрашди.

Муттақий мамлакатлар ўртасидаги чуқур тарихий алоқаларни таъкидлаб, Туркияни Исломий Амирлик ташқи сиёсатида “алоҳида ва стратегик” рол ўйнайдиган давлат сифатида қайд этди. Шу билан бирга, у ҳукуматларни икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди.

Фидан эса Туркия учун Афғонистоннинг муҳимлигини ва турли соҳаларда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини айтиб ўтган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.