01.09.2025 11:56
145

Мирзиёев ШҲТни кенгайтириш тарафдори эканини билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Хитойда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида сўзга чиқди. Давлат раҳбари Тошкентнинг ташкилотни босқичма-босқич кенгайтириш ғоясини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. 

Мирзиёевнинг таъкидлашича, ШҲТ мулоқот бўйича ҳамкорлар таркибини, жумладан бошқа минтақалардаги давлатлар ҳисобига кенгайтириш, ташкилотни глобал Жануб мамлакатлари билан ҳамкорлик платформасига айлантириш имконини беради.

"Биз ташкилотни изчил кенгайтириш тарафдоримиз, чунки "ШҲТ модели"нинг муваффақияти унинг очиқлиги ва кенг ҳамкорликка йўналтирилганлигидадир. Ўз келажагини ШҲТ билан боғлайдиган давлатларнинг интилишини қўллаб-қувватлаймиз", деган президент.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.