06.05.2024 10:30
Толибон Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этди
Толибон раҳбарияти Гамбия пойтахти Банжул шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) саммитида иштирок этди. Бу ҳақда Aфғонистон Муваққат ҳукумати Ташқи ишлар вазирлиги Х ижтимоий тармоғида баёнот берди.
Таъкидланишича, ТИВ матбуот котиби Aбдулқаҳҳор Балхий бошчилигидаги делегация Банжул шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ 15-саммитида иштирок этган.
Ҳисоботга кўра, ИҲТ Толибон маъмуриятига саммитда иштирок этиш учун расмий таклифнома юборган ҳамда делегация ИҲТ ва турли мамлакатлар вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказган.
Аввалроқ Толибон мазкур саммитда қатнашиш истагида экани, Қобулда Афғонистон Муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Салом Ҳанафий ИҲТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Тариқ Али Бахит билан учрашгани ҳақида ёзган эдик.
Учрашувда Ҳанафий ислом оламида азоб-уқубатлар кенг тарқалгани, мусулмон давлатлари муаммоларни ҳал қилиш учун ҳамкорлик қилиши кераклигини айтганди.