18.12.2024 09:39

Россиялик генерални ўлдирганликда гумонланиб Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Россия Қуролли кучларининг радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игор Кирилловни ўлдирганликда гумонланиб 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар қилди ТАСС ФСБга таяниб.

Генералга қарши терактни уюштирган шахс Украина махсус хизматлари томонидан ёлланган, деб хабар қилди ФСБ.

Кимёвий мудофаа қўшинлари бошлиғига қарши содир этилган теракт учун жиноятчига 100 минг доллар ва Европа Иттифоқида яшаш учун саёҳат ваъда қилинган.

Тергов қўмитаси хабарига кўра, гумонланувчи терговга олиб келинган.

ИИВ Кириллов ва унинг ёрдамчисини ўлдиришда гумонланувчи Москва яқинидаги қишлоқлардан бирида қўлга олинганини хабар қилди.

У ўзини Украина махсус хизматларига ёлланганини тан олди, деб хабар қилди Тергов қўмитаси.

Эслатиб ўтамиз, 17 декабрь куни тонгги соат 6:00 атрофида Москва шаҳрининг Нижгород районида кучли портлаш содир бўлди. Воқеа натижасида Россия Қуролли кучларининг радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи, генерал-лейтенант Игор Кириллов ҳамда унинг ёрдамчиси Иля П. ҳалок бўлди.

Кирилловнинг ўлими бўйича жавобгарликни Украина разведка хизмати ўз бўйнига олди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.