30.11.2024 09:44

Made in Turan бренди остидаги маҳсулотлар намойиш этилди

Бокуда бўлиб ўтган электрон тижорат ва экспорт форумида Made in Turan бренди остидаги маҳсулотлар намойиш этилди, деб хабар берди Trend.az.

Озарбайжон франчайзинг ассоциацияси бошқаруви раиси Жамид Мовсумов бренд остида озиқ-овқат, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар сотилишини айтди.

Умумий товар белгиси туркий тилли давлатлар маҳсулотларини халқаро бозорда илгари суриш учун қўлланилади. Уюшма режасига кўра, бренд сифат белгисига айланади ва унинг остида фаолият кўрсатувчи ишлаб чиқарувчилар божхона имтиёзларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Жамид Мовсумов Turan агентлигига берган интервьюсида янги бренд остидаги илк маҳсулотлар миллий таомлар ва кийим-кечак бўлишини айтди.

Брендга қўшилиш шартлари 2025 йилнинг баҳорида эълон қилиниши режалаштирилган. Эндиликда ассоциация Made in Turan маҳсулотлари Туркий Давлатлар Ташкилотига (ОТТ) аъзо мамлакатларда фойдаланиши мумкин бўлган имтиёзлар ҳақида музокаралар олиб бормоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.