06.02.2024 13:56
Истанбулдаги суд биносига ҳужум уюштиришга уринди: икки террорист йўқ қилинди
Туркиянинг Истанбул шаҳри Чаглаган тумани суд биноси кираверишидаги хавфсизлик постига қуролли ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликая ижтимоий тармоқда маълум қилди, дея хабар бермоқда Anadolu агентлиги.
Унинг
сўзларига кўра, икки ҳужумчи (эркак ва аёл) йўқ қилинган.
Олти киши, жумладан, уч полициячи яраланган, деди вазир.
Воқеа маҳаллий вақт билан соат 11:46 да содир бўлган, дея
таъкидлади бўлим бошлиғи.
Вазир, ҳужум қилганларнинг DHKP/C террор ташкилоти аъзолари
эканлигини айтди.