14.06.2024 07:23

"Исроил ваъдасида турмайди". ҲАМАС бошқа давлатлардан кафиллик сўрамоқда

Фаластиннинг ҲАМАС қаршилик ҳаракати таклиф қилинган оташкесим ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув шартларига ўзгартириш киритди. Бу ҳақда "Ал Мажалла" нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Унга кўра, ҳаракат БМТ ҳамда Хитой, Россия ва Туркиянинг сионистлар билан эришилган ҳар қандай келишувда кафил бўлишини истайди.
Ушбу талаблар АҚШ ва Исроил томонидан рад этилган.
Бошқа тузатишлар сирасига доимий ўт очишни тўхтатиш ва Исроил қўшинларининг Ғазодан, жумладан, Рафаҳ ва Миср-Ғазо чегарасидан олиб чиқилиши учун янгиланган вақт жадваллари мавжуд.
Бундан ташқари, ҲАМАС АҚШдан доимий оташкесим ва Исроил ишғол кучларини Ғазо секторидан олиб чиқиб кетиш ҳақидаги ёзма кафолат беришини сўрамоқда.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҲАМАСнинг бу каби шартларини қабул қилиб бўлмаслигини айтиб чиқди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.