05.07.2025 06:25
136

Ҳиндистоннинг иккита душмани бор эди, энди эса учта бўлди – ҳинд генерали

Аввал Ҳиндистоннинг иккита чегарадош душмани бор эди, энди эса учта. Бу ҳақда ҳинд армияси штаб бошлиғи ўринбосари генерал Раҳул Сингх FICCI (Ишбилармонлар ва савдо-саноат палаталари федерацияси) томонидан ташкил этилган тадбирда айтиб ўтди.

"Бизнинг чегарадош икки душманимиз бор эди: энди эса учта. Покистон олдинги чизиқда. Хитой эса унга қўлидан келганича ёрдам бермоқда: Покистон ҳарбий техникасининг 81 фоизи Хитойда ишлаб чиқарилган. Энди эса ушбу давлатлар сафига Туркия ҳам қўшилди", деган ҳинд генерали.

Унинг таъкидлашича, Покистон ва Ҳиндистон уруши Хитой учун ўз қуролларини синовдан ўтказиб олиш учун ажойиб имконият бўлган. Туркия ҳам Ислом Республикасини қўллаб-қувватлаб, урушда муҳим роль ўйнаган.

Ҳиндистон ва Покистоннинг ҳарбий операциялари директорлари музокара олиб бораётган пайтда, Пекин Исломободга аллақачон ҳиндларнинг асосий йўналишлари ҳақидаги маълумотларни етказган бўлиши мумкин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.