Германиядан Қозоғистонга нефть етказиб бериш ҳажмини 2,5 млн тоннага ошириш бўйича сўров келиб тушди, дея маълум қилди Республика Энергетика вазирлиги раҳбари Алмасадам Сатқалиев.

“Йил охиригача Германияга 1,2 млн тонна экспорт қилишни режалаштирганмиз, улар томонидан эса жами 2,5 млн тоннага етказиш талаби бор”
 – деди Сатқалиев.

Аввалроқ мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакат Германия бозорига нефть экспортини оширишга тайёрлигини маълум қилганди.

2024 йилда Қозоғистоннинг "КазТрансОил" компанияси 1,2 млн тоннагача Қозоғистон нефтини Германияга “Транснефть” магистраль нефть қувурлари орқали жўнатишни режалаштирмоқда.

2023 йил охирида "Дружба" нефть қувури орқали Германия йўналиши бўйича 993 минг тонна Қозоғистон нефти ташилди.

Қозоғистон нефт экспорти йўналишларини диверсификация қилиш доирасида "Дружба" нефть қувури орқали Германияга нефт етказиб беришни бошлади.

"КазТрансОил" нефть қувурлари транспорт хизматлари бозорида табиий монополия субъекти ҳисобланади ва "КазМунайГаз" миллий компанияси таркибига киради.

Қозоғистон, шунингдек, геноцидчи Исроилга ҳам нефть маҳсулотларини экспорт қилади.

Мавзуга алоқадор