21.03.2025 16:26
319
Эрдўған Истанбул мэри идорасидаги тергов ҳақида фикр билдирди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбул мэрияси идорасига оид тергов жараёнига муносабат билдириб, мухолифат коррупция ва бошқа жиноий ишлар бўйича суд даъволарига жавоб бермаётганини таъкидлади.
“Улар айбловларни рад этиш учун экспертиза ўтказиши ёки масалани мутахассислар билан муҳокама қилиши мумкин эди. Аммо нега бундай қилмаяпти? Чунки улар айбловлар ҳақиқат эканини билишади”, деди президент.
Эрдўғон шунингдек, ҳужжатлар ва далилларнинг аксарияти айнан мухолифат аъзолари томонидан судга тақдим этилганини эслатиб, бу ишнинг жиддийлигини кўрсатишини таъкидлади.
“Биз бундай сиёсий спектаклларга вақт ажратмаймиз. Ўз олдимизга қўйган мақсадларимиз бор: қимматбаҳо вақтимизни ўша мақсадларни амалга оширишга сарфлаймиз”, деган у.