09.05.2025 14:06
144

Демографик инқироз: Қозоғистон ҳам чора излашга тушдими?

Қозоғистонда демографик стратегияни қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келмоқда. Бу ҳақда сенатор Амангелди Толамисов депутатлик сўрови билан чиқиш қилди.

Сенаторга кўра, туғилиш даражасининг пасайиши, аҳоли қариши ва айниқса, шимолий ва шарқий ҳудудлардан миграция оқимининг кучайиши сабаб мамлакат жиддий демографик муаммолар қаршисида қолган. Шу боис мавжуд муаммоларга комплекс ва илмий асосланган ёндашув керак, дейди Толамисов.

"Концепция туғилишдан фаол қариликка қадар барча ҳаёт босқичларини қамраб олиши, ҳудудий сиёсат, меҳнат мобиллиги, репродуктив ва миграцион режалаштиришни ўз ичига олиши керак. Ҳозирги тизимда демографик ва миграцион сиёсат учун ягона масъул марказ йўқлиги ваколатларнинг тарқоқлигига олиб келмоқда. Шу сабабли, давлат органларидан бирига кенгроқ ваколат бериш ва ушбу вазифаларни норматив даражада мустаҳкамлашни таклиф қиламиз", деган сенатор.

Бундан ташқари, Толамисов ижтимоий-иқтисодий маълумотларга асосланган аниқ прогнозлар бера оладиган демографик ва миграцион жараёнларни таҳлил қилувчи миллий марказ ташкил этишни таклиф қилган. Шу билан бирга сенатор бу соҳада мутахассислар тайёрлаш муҳимлигини қўшимча қилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.