16.01.2024 16:22

БАА ўзбекистонликлар учун визани бекор қилди

16 январь куни Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида кириш виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисидаги ҳамкорлик протоколи имзоланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 30 кундан ошмаган муддатда БАА ҳудудида виза талабларидан озод этилади.

Ҳукуматлараро ҳамкорлик протоколи Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси А.Аққулов ва мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул томонидан имзоланди. Ҳужжат расман 2024 йил 16 февралдан кучга киради.

Шунинг билан виза расмийлаштирмасдан бориладиган мамлакатлар сони 29 тага етди ва Ўзбекистонни Global Passport Power рейтингида 71-ўринга кўтарилди, дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2023 йил давомида БААга 119,4 мингдан зиёд ўзбекистонлик ташриф буюрган ва 9,2 млн доллар миқдорида виза расмийлаштириш учун сарф қилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.