21.05.2025 17:05
154
Зеленскийга суиқасд тайёрлаган шахсга айблов қўйилди
Польша прокуратураси Украина президенти Владимир Зеленскийга суиқасд тайёрлашда Россия разведка хизматларига ёрдамлашган эркакка расмий айблов қўйди.
Маълум қилинишича, Павел К. деб танилган шахс 2024 йил апрель ойида Польша ва Украина махсус хизматларининг қўшма амалиёти натижасида қўлга олинган. Айни пайтда унга 8 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Тергов ҳужжатларига кўра, Павел К. Россия ҳарбий разведкаси билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган. У русларнинг илтимосига биноан Польшанинг жануби-шарқида жойлашган Жешув-Ясёнка аэропортининг хавфсизлик тизими ҳақида маълумот тўплаган. Польша расмийларининг таъкидлашича, ушбу маълумотлардан Зеленскийга суиқасд уюштиришда фойдаланилиши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, 12 май куни Лондонда Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланган олти нафар болгар фуқаросига ҳукм ўқилган.