21.05.2025 15:38
219

Жазоирда ўқитувчи “исроил давлати” ҳақидаги сўзлари учун жазоланди

Жазоирнинг жануби-ғарбидаги Оран шаҳрида мактаб битирувчилари учун тарих ва география фанларидан синов имтиҳонининг матни билан боғлиқ жанжал келиб чиқди. 

Маҳаллий “Ал-Хабар” газетасининг ёзишича, имтиҳон жараёнида “исроил давлатини яратиш” атамаси қўлланилган, бу эса жамоатчилик ва расмийлар томонидан кескин танқидга сабаб бўлган.

Маҳаллий таълим бошқармасига кўра, бундай атама Фаластин халқини қўллаб-қувватловчи ва сионистларни босқинчи деб билувчи Жазоирнинг расмий позициясига тўғри келмайди .

Шу муносабат билан тест синовини тайёрлаган ўқитувчига нисбатан тергов ҳаракатлари бошланган. Таълим департаменти матбуот котиби Абдул Қодир Ублайд воқеани “жиддий хато” деб атаган ва ўқитувчига нисбатан “қаттиқ чора кўриш”га ваъда берган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.