07.12.2024 07:52

Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолат жорий этгани учун узр сўради

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль телевидение орқали халққа мурожаатида жорий ҳафта бошида мамлакатда 45 йил ичида биринчи марта ҳарбий ҳолат жорий этгани учун узр сўради, деб ёзмоқда Yonhap ёзмоқда.

«Ушбу қарор дилхунликдан қабул қилинган», — деди у. Президент иккинчи марта ҳарбий ҳолат эълон қилмаслигини қўшимча қилди.

Юн Сок Ёль лавозимида қолиш масаласи ўз партияси ихтиёрида эканини таъкидлади.

Мурожаатдан сўнг президентнинг «Халқ кучи» партияси етакчиси Хон Дон Хун Жанубий Корея раҳбарининг муддатидан олдин истеъфога чиқиши муқаррарлигини, чунки у ортиқ давлат вазифаларини бажаришга қодир эмаслигини айтди.

Дон Хун, шунингдек, президент ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиб қўйишга чақирди.

7 декабрь куни Жанубий Корея парламентида президент импичменти тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш ўтказилади. Унинг қабул қилиниши учун мухолифатга президент партиясидан камида 8 нафар депутатнинг овози керак. Yonhap агентлиги бундан олдин парламент биринчи хонимга нисбатан тергов масаласи бўйича овоз беришини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 3 декабрь куни кечқурун президент Юн Сок Ёль конституциявий тартибни «коммунистик кучлар»дан ҳимоя қилиш мақсади мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Парламент депутатлари президент қарорига қарши чиқиб, уни бекор қилиш учун овоз берди, шундан сўнг президент ўз фармонини қайтариб олишга рози бўлди.

Шунингдек, Жанубий Корея полицияси Юн Сок Ёлга қарши давлатга хиёнатда гумонланиб тергов бошлади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.