03.12.2024 18:57
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этилди. ТАСС мамлакатдаги вазият бўйича нималар маълумлигини тўплади:
▪️Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёл “фавқулодда ҳолат” жорий этилганини маълум қилди, деб хабар берди "Ёнҳап" агентлиги.
▪️Тадбир КХДР “тарафдорларига қарши кураш” билан боғлиқ экани айтилди;
▪️Мухолифатнинг бир қатор прокурорларга импичмент эълон қилишга уриниши ва ҳукуматнинг бюджет таклифини рад этиши бунга сабаб бўлди;
▪️Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги “асосий қўмондонлар” йиғилишини ўтказди;
▪️Ҳукмрон фуқаролик ҳокимияти партияси раҳбари Хан Донг Ҳук мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилишини қоралади;
▪️Ҳарбий ҳолат эълон қилинганидан кейин парламент биносига кириш тўсиб қўйилди;
▪️Жанубий Кореяда сиёсий партиялар ва Миллий Ассамблеянинг фаолияти тақиқланди;
▪️Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Чо Тхэ Ёл олий мартабали амалдорлар йиғилишини ўтказди.
▪️Мухолифатдаги "Тобуро" Демократик партия раҳбари Жанубий Корея президентининг ҳарбий ҳолат ҳақидаги қарорини конституцияга зид деб атади;
▪️Корея Республикаси Қуруқликдаги қўшинлари штаби бошлиғи Пак Ан Су ҳарбий ҳолат жорий қилинганидан кейин қўмондон этиб тайинланди;
▪️ Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги фавқулодда йиғилиш ўтказмоқда, деб хабар бермоқда The Korea Herald.
▪️ Жанубий Корея қонунчилиги, агар парламент аъзоларининг кўпчилиги уни қўллаб-қувватласа, ҳарбий ҳолатни бекор қилишга рухсат беради, деб хабар беради "Ёнҳап" агентлиги.
▪️ Ҳарбий ҳолат жорий этишни таъминловчи қўшинлар мамлакат Миллий ассамблеяси биносига киришга уринмоқдалар, кираверишда фуқаролар билан отишма юз берди;
▪️ Кириш эшигида тўпланган фуқаролар, жумладан депутатлар ҳам ҳарбий хизматчилардан иборат кичик отрядни бинога киритмади. Ҳозиргача тинч аҳоли ҳарбийларни ушлаб туришга муваффақ бўлди.
▪️ Ҳарбийлар Жанубий Корея парламенти биносига дераза орқали кириб келишди, деб ёзади ЙТН.