27.11.2024 13:28

ХЖС бош прокурори Мяньма ҳарбий ҳукумати етакчисини ҳибсга олиш ҳақида сўров юборди

Халқаро жиноят суди бош прокурори Карим Хон Мяньмадаги ҳарбий ҳукумат раҳбари генерал Минни ҳибсга олишга ордер бериш учун судга мурожаат қилди.

Хоннинг ХЖС саҳифасида чоп этилган ёзма баёнотида ҳибсга олиш талаби роҳинжа мусулмонларига нисбатан инсониятга қарши жиноятлар, жумладан, депортация ва таъқиб жиноятлари билан боғлиқ экани баён этилган.

Хоннинг таъкидлашича, кенг қамровли терговдан сўнг 2017 йилнинг 25 августидан 31 декабрига қадар роҳинжа мусулмонларини депортация ва таъқиб қилганлик учун Мин Аунг Хлаингни жиноий жавобгар деб ҳисоблаш учун етарли асослар бор.

Роҳинжа мусулмонларига қарши жиноятларнинг Мяньманинг Татмадав армияси томонидан миллий полиция, чегарачилар ва араканлик бўлмаган тинч аҳоли кўмагида содир этилганини тилга олган Хон “Бу Мяньмада юқори даражали ҳукумат вакилига қарши биринчи ҳибсга олиш талабидир. Бошқа (қамоққа олиш) сўровлари ҳам бўлади", - деди у.

Бош прокурор далил сифатида Мяньмадан Бангладешга кетишга мажбур бўлган 1 миллиондан ортиқ роҳинжа мусулмонларидан тўпланган гувоҳлик кўрсатмалари, ҳужжатлар, илмий далиллар, фотосуратлар ва видео материаллар тақдим этилганини таъкидлади.

Бош прокурор кеча ташриф буюрган Бангладешнинг Кокс-Базар минтақасидаги Кутупалонг қочқинлар лагерида сўнгги 3 йил ичида роҳинжа мусулмон аёллари билан кўп марта учрашганини маълум қилди ва: “Мен ўз ҳаётини яшашни истаган ёш фаоллар билан учрашдим. Барча ёшдаги эркаклар билан, жумладан, кексалар ва касаллар билан суҳбатлашдим. Барчалари улар билан содир бўлган воқеалар учун жавобгарликни талаб қилишди", - деди у.

Хон терговни якунлашда роҳинжа мусулмонлари жамияти, Бангладеш ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Мяньма мустақил тергов механизмининг ёрдами жуда муҳим эканини таъкидлади.

Мяньма ҳарбий ҳукумати раҳбари Мин бу лавозимни 2024 йил июль ойида соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли таътилда бўлган президент ўринбосари Мйинт Сведан вақтинча эгаллади.

ХЖСда Мяньма тергови

ХЖСнинг Мяньма/Бангладеш бўйича тергови 2019 йил 14 ноябрда суднинг Дастлабки тергов палатаси томонидан бош прокурорга берилган ваколат доирасида бошланган.

Айблов этник ва/ёки диний мансублиги асосида депортация ва таъқиб қилиш билан боғлиқ инсониятга қарши жиноят деб ҳисобланиши мумкин, деган хулосага келди.

Мяньма ХЖС Рим статутининг иштирокчиси бўлмаса-да, Бангладеш 2010 йилда ушбу низомни ратификация қилгани сабабли суд ўз юрисдикциясидан фойдаланиши мумкин, деб қарор қилди. Зеро депортация ва таъқиб қилиш жиноятларининг бир қисми Бангладеш ҳудудида содир этилган.

Роҳинжа мусулмонларини этник тозалаш

2012 йилда Мяньманинг Аракан штатида буддистлар ва мусулмонлар ўртасида тўқнашувлар келиб чиқди. Минглаб одамлар, асосан мусулмонлар ўлдирилди, юзлаб уйлар ва иш жойлари ёқиб юборилди.

2017 йил 25 август куни Аракандаги чегара постларига бир вақтнинг ўзида уюштирилган ҳужумларни баҳона қилган Мяньма армияси ва буддист миллатчилар томонидан амалга оширилган оммавий зўравонликлар сабабли 1 миллиондан ортиқ роҳинжа мусулмонлари қўшни давлат Бангладешдан бошпана топди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.