Холид Машал: ҲАМАС музокаралар олиб бормайди, ён босмайди ва Исроилни тан олмайди
ҲАМАС ташқи сиёсати раҳбари Холид Машал Қатар пойтахти Доҳада Имом Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб масжидида уюштирилган дафн маросимида нутқ сўзлади.
Унинг сўзларига кўра, Ҳания Ғазо шаҳридаги Шати қочқинлар лагерида ўз халқи орасида яшаб, халқининг дарди ва қувончига шерик бўлган. “Азиз биродаримиз, йўлбошчимиз, шаҳид қўмондонимиз Абу ал-Абд Исмоил Абдуссалом Ҳания мужоҳид бўлиб яшаб, шаҳид бўлиб ўлимга дуч келди”, – деди Машал.
Ўлдирилган Ҳаниянинг Фаластин, халқи ва Қуддусга ҳақиқий мужоҳид сифатида хизмат қилганини таъкидлаган Машал: "[Ҳания] бош вазир вазифасини бажарди. У бошиданоқ халқи орасида эди”, – дея қўшимча қилди.
Шаҳид кетади, унинг ўрнини бошқалар эгаллайди
Машал “Исроил содир бўлган воқеадан ҳеч қандай сабоқ олмади. Улар бир аср давомида бизнинг раҳбарларимизни ўлдиришди. Бир шаҳид кетади, ўрнини бошқалар эгаллайди. Шундай қилиб, халқимиз озодлик йўлида давом этади”, — деди у.
Бу ҳолат фақатгина Фаластин халқининг кучайишига хизмат қилаётганини иддао қилган Машал шундай давом этди: “Улар билишлари керак, биз барчамиз мужоҳидмиз. Биз курашни давом эттирамиз".