Хитойда туғилиш даражасини ошириш оилаларга пул мукофотлари ваъда қилинмоқда
Хитойнинг шимолидаги Хуххото шаҳри (Ички Мўғулистон автоном ҳудуди маъмурий маркази) расмийлари туғилиш даражасини ошириш ва жамият қаришига қарши курашиш мақсадида аҳолини молиявий рағбатлантириш чораларини ишлаб чиқди, дея маълум қилди Синхуа агентлиги.
Эндиликда шаҳар маъмурияти биринчи фарзанди туғилган оилаларга 10 минг юан (1,4 минг доллар) бир марталик мукофот пули тўлаб беради. Иккинчи фарзанд учун беш ёшгача, учинчи ва ундан ортиқ фарзандлар учун эса ўн ёшгача ҳар йили 10 минг юан тўлайди.
Бу ташаббус Хитойда туғилиш даражасининг пасайиши ва аҳоли сонининг қисқариши фонида амалга оширилмоқда. Reuters’нинг ёзишича, 2023 йилда мамлакат аҳолиси 2,08 миллион кишига, 2024 йилда эса 1,39 миллион кишига камайган.
ХХР Давлат фанлар академияси 2035 йилга бориб мамлакат пенсия тизими ҳозирги вазият давом этадиган бўлса пулсиз қолишини тахмин қилмоқда. У вақтга келиб, Хитойда 60 ёшдан ошган (пенсия ёши) одамлар сони тахминан 280 миллиондан 400 миллионга ошади