16.04.2025 09:41
90

Хитойда 7 ёшли болага сунъий юрак муваффақиятли ўрнатилди

Хитойда 7 ёшли болага сунъий юрак муваффақиятли ўрнатилди, дея хабар берди Анадолу ахборот агентлиги. 


Ушбу операция 2024 йил май ойида, беморда “дилатацион кардиомиопатия” деб аталувчи ирсий ва сурункали касаллик ташхиси қўйилгани ва унга мос келувчи донор топилмагани сабабли амалга оширилган.


Хитойнинг Синьхуа ахборот агентлиги хабарига кўра, операция шу ойнинг дастлабки кунларида бўлиб ўтган ва тахминан 5 соат давом этган. Айтилишича, жарроҳлар болага оғирлиги 45 грамм, диаметри эса атиги 2,9 сантиметр бўлган сунъий юракни имплантация қилишган.


Ҳозирда беморнинг тиббий ҳолати ижобий кўрсатгичда. Агентлик эса ушбу муваффақиятли операцияни нафақат Хитой тиббиётида, балки бутун дунё юрак жарроҳлиги соҳасидаги муҳим ютуқ эканини қайд этган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.