07.04.2025 15:06
117

Хитой Ўзбекистонга авиарейслар сонини оширади

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиарейслар сони оширилади, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Ўзбекистон авиакомпанияси Хитойнинг China Southern Airlines  компанияси билан музокаралар ўтказган. Унда мавжуд йўналишлар бўйича парвозлар сонини ҳафтасига етти мартагача ошириш бўйича ўзаро келишув имзоланган.

Ҳозирда China Southern Airlines Тошкентдан Пекинга ҳафтасига тўрт марта, Тошкентдан Урумчига эса ҳафтасига беш марта рейслар амалга оширмоқда. 

Шунингдек, Uzbekistan Airports томонидан Фарғона водийсидаги Андижон, Наманган ва Фарғона аэропортларидан Хитойнинг бошқа шаҳарларига парвозларни йўлга қўйиш таклиф қилинган. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.