25.03.2025 07:25
Хитой экспорт орқали бутун дунёга таъсир ўтказмоқчи
Хитой ўзининг замонавий ядровий энергетика технологияларини жаҳон бозорига фаол экспорт қилишни режалаштирмоқда, дея маълум қилди “Qinshan” атом электр стансияси бош директори Шан Сянхе.
Унинг таъкидлашича, Ядровий энергетика саноатининг тўлиқ ишлаб чиқариш занжирини ривожлантириш нафақат мамлакат иқтисодиётини рағбатлантиради, балки умумий илмий-техник тараққиётга ҳам катта туртки беради.
“Qinshan” хабарига кўра, Хитой ҳозирда ядровий энергетика соҳасида илғор технологиялар ишлаб чиқиш ва уларни халқаро бозорда кенг тарғиб қилиш устида иш олиб бормоқда.