09.01.2025 10:00
310

Ўзбекистондан қўшни давлатлар, Хитой ва Россияга автобус қатновлари йўлга қўйилади

Ўзбекистон транспорт вазирлиги халқаро йўловчи ташиш соҳасини ривожлантириш мақсадида қатор мамлакатларга автобус қатновларини ташкил этишни режалаштирмоқда. Ҳукумат ташувчиларни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Хитой билан янги йўналишларда автобус қатновларини йўлга қўйиш учун ҳамкорликка чорлади.

Режалаштирилаётган асосий йўналишлар қуйидагилардан иборат. 

Қозоғистонга: 

Бухоро—Туркистон

Урганч—Оқтов

Фарғона—Олмаота (Тожикистон орқали)


Тожикистонга: 

Самарқанд—Душанбе

Бухоро—Душанбе


Қирғизистонга: 

Андижон—Ўш

Андижон—Жалолобод

Андижон—Арсланбоб

Косонсой—Жалолобод

Бухоро—Бишкек


Россияга: 

Сурхондарё—Бухоро—Урганч—Нукус—Москва

Урганч—Нукус—Уфа

Нукус—Краснодар

Тошкент—Уфа

Тошкент—Краснодар


Хитойга: 

Нукус—Урганч—Бухоро—Урумчи


Транспорт вазирлигига кўра, мунтазам халқаро йўловчи ташиш йўналишларини кенгайтириш йўловчилар учун қулайликларни оширади ва минтақавий алоқаларни мустаҳкамлайди. Хорижий ҳамкорларни жалб этиш ва паритет шартларда автобус қатновларини ташкил этиш мақсадида ташувчилар ўз таклифларини вазирликка тақдим этишлари мумкин.

Ташувчиларга шунингдек, юқорида кўрсатилмаган бошқа йўналишларда ҳам таклифлар киритиш имконияти бор.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.