Газо секторида инсониятга қарши жиноятларни содир этганликда айбланаётган Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху ва мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер бериш масаласи чўзилмоқда. Исроилнинг “Jerusalem Post” газетаси хабарига кўра, Халқаро жиноий суд (ХЖС)нинг судгача бўлган трибунали суд прокурори Карим Хон томонидан илгари сўралган ордер бериш бўйича қарор қабул қилишни тўхтатиб туришга қарор қилган.  
Кечиктириш Буюк Британиянинг ушбу масала бўйича Халқаро суднинг юрисдикциясига қарши "amicus curiae" ("суд дўсти") аризасини топшириши билан боғлиқ.  
Нетаняху ҳимоясига келган Лондоннинг илтимоси қондирилди. Бундан ташқари, судялар бошқа манфаатдор давлатларга 12 июлга қадар шу каби аризаларни топшириш имкониятини берди.  
Пайшанба кунги қарор нафақат Британиянинг аралашув ҳақидаги илтимосини қаноатлантирди, балки бошқа мамлакатларга ҳам бу ишда тортишиш ҳуқуқини берди. Шундай қилиб, ордер бериш жараёни эндиликда бир неча ойга чўзилиши билан мумкин.  
Аввалроқ Қўшма Штатлар 7 октябрдан бери Ғазода 37 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 86 мингдан ортиқ киши жароҳат олган Исроил раҳбариятини ҳибсга олиш учун ордер берилса, ХЖС ходимларига бевосита таҳдид қилган эди.

Мавзуга алоқадор