Ҳуқуқ-тартибот идоралари Россиянинг Воронеж шаҳридаги чойхонада юз берган портлашнинг дастлабки тафсилотларини маълум қилди, дея хабар бермоқда Islam News.

Ленин кўчасидаги бинода портлаш эрта тонгда, ичкарида ҳали ҳеч ким бўлмаганида содир бўлган. Портлаш тўлқини бино ойналарини синдириб ташлаган, жавонлардаги озиқ-овқатларни сочган, шифт, ойнаванд қутилар (витрина) ва ичимликлар музлатгичини шикастлаган. Ҳозирда ресторан атрофи ўраб олинган. Ҳодиса жойида полиция ишламоқда.

“База” Телеграм-канали маълумотларига кўра, полиция ушбу портлашни уюштиришда фойдаланишда гумон қилинаётган оқ енгил машинани қидирмоқда.

Терговчиларнинг тахминига кўра, жиноятчилар бўлган машина портлашдан ярим соат олдин муассасага етиб келган. Улар Чойхона эшигидаги ойнани синдириб, ичкарига портловчи мослама улоқтиришган. Ўша пайтда кафеда ҳеч ким бўлмаган, шунинг учун ҳеч ким жабрланмади.

Портлашнинг дастлабки версияси - бу рақобатчилар ўртасидаги ўзаро кураш.

Мавзуга алоқадор