20.09.2025 15:23
222
“Улар иймон кучини кўрсатишмоқда”. Россиялик сиёсатшунос фаластинликлар матонати сирини айтди
Россиялик журналист, сиёсат ва жамоат арбоби, публицист, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Максим Шевченконинг сўзларига кўра, фаластинликларнинг матонати – иймон ҳаловатини ҳис қилмасдан туриб, тушуниб бўлмайдиган мўъжиза; зеро Қуддус эгалари деярли ташқи ёрдамсиз босқинчи исроил ва АҚШ кучларига қарши турмоқда.
"Биз Фаластинликларнинг ҳайратланарли бирдамлигини кўриб турибмиз. Улар бу даҳшатли фронтда ёлғиз ўзи курашяпти. Ёлғиз ўзи. “Ҳизбуллоҳ” кучсизланиб қолган.
Аслида, “Исроил” шимолида, Сурия ва Ливанда содир бўлган воқеалардан кейин улар ҳар доим ҳам Фаластин қаршилик ҳаракатига ёрдам кўрсата олмайди.
Фаластин қаршилик ҳаракати эса бизга яна бир бор иймоннинг кучини кўрсатиб берди. Чунки одамлар ҳеч қандай ёрдамсиз, фақат руҳий куч билан бундай қаршилик кўрсатиши мумкин. Аслида бу даражадаги сабот инсоний имкониятдан ташқаридаги ҳолатдир.
Босқинчи исроил ва АҚШнинг муаммоси шундаки, улар бу ҳолатга қарши ҳеч нарса қила олишмаяпти. Нетаньяҳу ҳаракатни йўқотишга кўп марта ваъда берган. У ҳатто Байденга ҳам қайта-қайта айтган эди: “Мен мусулмонларни йўқ қиламан, мен ҲАМАСни йўқ қиламан”, деб. У фақат мақтанарди: “Мен Исмоил Ҳонияни йўқ қилдим, Яҳё Синварни йўқ қилдим, буни ҳам, уни ҳам йўқ қилдим”, каби.
Аммо ҳар сафар янги-янги раҳбарлар пайдо бўляпти. Аҳамиятлиси, улар олдин ўлдирилганларидан қолишмайди — курашга тайёрлиги ва қатъияти жиҳатидан улардан кам эмас.
Бу, аввало, диний масала. Америка ва Исроилдаги таҳлилчиларнинг кўпчилиги буни англай олмайди. Бироқ уларда ҳам ақлли одамлар бор ва улар буни тушунади", дейди у.